Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 2023 йилда энг кўп олтин сотган иккинчи давлат бўлди
Ўтган йилда олтиннинг асосий сотувчиси Қозоғистон Марказий банки бўлди – тахминан 50 тонна. Ўзбекистоннинг олтин бўйича соф савдоси эса қарийб 25 тоннани ташкил этди ва дунёдаги иккинчи энг йирик олтин сотувчи давлатга айланди.

Фото: David Gray/Bloomberg
2023 йил якунларига кўра, Ўзбекистон олтин сотиш бўйича Қозоғистондан бироз ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Жаҳон Олтин Кенгашининг (WGC) маълумотларида келтириб ўтилган.
Қайд этилишича, ўтган йилда олтиннинг асосий сотувчиси Қозоғистон Марказий банки бўлди – тахминан 50 тонна. Ўзбекистоннинг олтин бўйича соф савдоси эса қарийб 25 тоннани ташкил этган.
2023 йилда Хитой соф харидлар бўйича етакчи бўлди – 230 тонна. Ундан кейинги ўринларни Полша, Сингапур, Ливия ва Чехия эгаллаган.
Декабр ойида жаҳон марказий банкларининг олтин-валюта захиралари 28 тоннага ошган, бу қимматбаҳо металларни сотиб олиш тренди давом этаётганини англатади. Олтиннинг асосий харидори 18 тонна билан Туркия бўлган.
Маълумот учун, 2023 йилда Ўзбекистон 8,2 млрд доллар қийматидаги олтин сотди. Бу олдинги йилга нисбатан қарийб 2 баробарга кўп. Шунингдек, 2022 йилда 4,1 млрд долларлик, 2021 йилда 4,1 млрд долларлик, 2020 йилда 5,8 млрд долларлик, 2019 йилда эса 4,9 млрд долларлик олтин сотилган.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Москвадаги олий мактаб талабаларига ўқишни бошқа олийгоҳларга кўчириш таклиф қилинди
Жаҳон | 07:42
-
Қозоғистон Ўзбекистонда касбга ўқитиш инновацион марказини очади
Ўзбекистон | 07:40
-
ЕИ-Хитой саммити: Брюссел Пекинни Россияга таъсир ўтказишга чақирди
Жаҳон | 07:31
-
Ўзбекистонга шу йилнинг январ-май ойларида 4,2 млн хорижий сайёҳ келди
Туризм | 07:30
Мавзуга оид

20:29 / 21.07.2025
Марказий банк охирги бир йилда нархлари энг кўп ўзгарган товарларни маълум қилди

14:17 / 15.07.2025
Citibank Ўзбекистонда ваколатхона очмоқда

07:51 / 15.07.2025
Марказий банкнинг банкларда текшириш ўтказиш тартиби ўзгаради

15:21 / 12.07.2025