Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
17-22 июл кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши ортидан тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.

Фото: Kun.uz
Жорий йилнинг 17-22 июл кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет агентлиги директори Шерзод Ҳабибуллаев огоҳлантирди.
Хабарга кўра, қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин:
- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида ва Шоҳимардон ҳудудида;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.
Шунингдек, республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
-
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:40 / 26.07.2025
-
Япония аёлларнинг умр кўриш давомийлиги бўйича навбатдаги рекордни ўрнатди
Жаҳон | 22:38 / 26.07.2025
Мавзуга оид

13:18 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

14:36 / 07.07.2025
Техасда сув тошқини қурбонлари сони 78 кишига етди

12:36 / 20.06.2025
Тўртта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

20:33 / 12.06.2025