“Қайси вазирлик керак-керакмаслиги аския билан ҳал қилинмайди” — Шерзодхон Қудратхўжа
ЎзЖОКУ ректори, профессор Шерзодхон Қудратхўжа “Лолазор” подкастида Ўзбекистонга қайси вазирлик керак ва керак эмаслиги муҳокама қилинганини аскиябозлик дея атади. Унинг фикрича, деярли қирқ миллионга яқинлашаётган аҳолиси бор давлатнинг ишлари бундай ҳазил ва аския билан ҳал қилинмайди.

Фото: Kun.uz
Ректор Шерзодхон Қудратхўжанинг таъкидлашича, Ўзбекистонга қайси вазирлик керак ёки керак эмаслиги доим долзарб бўлиб келган.
“Менимча, йигитлар аския қилишди. Ҳазиллашишган бўлишса керак, кайфиятлари яхши эди. Йигитларга озгина қаҳва етишмади – унинг қолдиқларига қараб фол очиш учун...
Ўзбекистонга қайси вазирлик керак, қайси керак эмаслиги – бу жуда долзарб масала. Бундай ҳазил, аския билан ёндашиб бўлмайди. Биласизми, идеалистлар бўлади, олимлар бўлади, уларнинг назарида ҳаёт бошқача бўлади. Лекин, реализм ва реал вазият бор. Ўзбекистон, эътибор берсангиз, геосиёсий жиҳатдан жуда мураккаб ҳудудда жойлашган. Ҳар куни бир таҳдид, ҳар куни бир хавф. Ҳар куни минглаб масалалар пайдо бўлади. Уни тезкор ҳал қилиб, шуғулланадиган ташкилотлар керак.
Майли, айтайлик, бизга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги керак эмасдир, лекин ҳамма қўшниларимизда бор-ку. Молларнинг кириб-чиқиши, ветеринария, чорвачилик, сертификат, карантин масалалари бор, булар билан ким шуғулланади?” – дейди Шерзодхон Қудратхўжа.
У Ўзбекистон денгизга икки мамлакат ҳудудини босиб ўтиб чиқадиган иккита давлатдан бири эканини таъкидлар экан, турли инқирозли вазиятларда вазирлик ва идоралар эрта-ю кеч муаммоларни ҳал этиш билан шуғулланишини қайд этди.
“Бундай масалаларни кимдир ҳал қилмаса, деярли қирқ миллионга яқин аҳоли учун кучли зарбалар бўлади. Ўзим ҳукуматда ишлаганман, ҳукумат иши нима эканлигини кўчадан эшитган одам эмасман. Шунинг учун бу ҳазиллашадиган масала эмас. Давлатимиз ҳам бюджет пулини совуришдан манфаатдор эмас”, – дейди ЎзЖОКУ ректори.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бахтиёр Саидов Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди
Ўзбекистон | 08:20
-
Трамп тарифларга мораторий узайтирилиши эҳтимоли камлигини айтди
Жаҳон | 07:53
-
Жиззахда 40 сотих ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Ўзбекистон | 07:35
-
Нукусда инсульт бўлиб, уйида қамалиб қолган фуқаро қутқарилди
Ўзбекистон | 07:33
Мавзуга оид

23:00 / 04.11.2024
“Афсус, виждон иссиқхонада ўсмайди" - Шерзодхон Қудратхўжанинг пости эътирозларга сабаб бўлди

15:45 / 27.10.2024
"Тошкентдаги сайловчилар тушликка яқин фаоллашади" — Шерзодхон Қудратхўжа

22:31 / 15.07.2024
“Трампнинг жўшқинлиги уни қутқариб қолди” — Шерзодхон Қудратхўжа

23:00 / 13.06.2024