Олтиннинг биржадаги нархи ошиб, рекорд даражага етди
Июн ойидаги инфляция кўрсаткичларининг суст экани ва бу йил ставкалар пасайиши ҳақидаги расмий изоҳлардан сўнг, олтинга бўлган талаб яна ортди.

Фото: Getty Images
16 июл куни олтин нархи рекорд даражага кўтарилди, чунки сентябр ойида фоиз ставкаларининг пасайиши кутилмалари ёмбиларига талабни оширди. Бу ҳақда CNBC хабар берди.
Олтин фючерслари сессия давомида 2474,5 долларлик янги кунлик рекордни қайд этди, шундан сўнг, савдолар бир унция учун рекорд даражадаги 2467,8 доллар нарх билан ёпилди. Олтин фючерслари нархи бу йил 19 фоиздан ошди.
Олтиннинг спот нархи (бозор тўлашга тайёр бўлган энг юқори нарх) сессия давомида бир унция учун 2468,68 долларгача кўтарилди. Лондон фонд биржаси маълумотларига кўра, бу инфляцияни ҳисобга олмаганда, 1968 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Олтин нархи шу йил бошида рекорд даражага етди, шундан сўнг, қимматли қоғозлар фоизларига бўлган юқори ставкалар туфайли, сармоядорларнинг қимматбаҳо металга бўлган иштиёқи бироз «совиган» эди.
Бироқ, июн ойидаги инфляция кўрсаткичларининг суст экани ва АҚШ Федерал резерв тизими раиси Жером Пауэллнинг бу йил ставкалар пасайиши ҳақидаги изоҳларидан сўнг, олтинга бўлган қизиқиш яна ортди. Шунингдек, доллар курсининг пасайиши ҳам олтинга талабни оширди.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ – футбол мамлакати эмас. У ерда мундиал ўтказиш қанчалик тўғри қарор?
Спорт | 17:44
-
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган фуқарони зарарсизлантирди
Жамият | 17:24
-
Шавкат Мирзиёев Озарбойжоннинг Фузулий шаҳрига борди
Ўзбекистон | 17:23
-
NASA Қуёш тизимида «чақирилмаган меҳмон» пайдо бўлганини аниқлади
Жаҳон | 17:22
Мавзуга оид

14:13 / 01.07.2025
Россиядаги олтин қазиб олиш концерни Ўзбекистондан ишчи кучини жалб этади

13:06 / 25.06.2025
6,5 млрд долларлик олтин сотуви, кескин ошиб бораётган газ экспорти – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи

12:00 / 23.06.2025
Аэропортда танасига 250 грамм қуйма олтинни яшириб олиб ўтаётган шахс ушланди

10:00 / 19.06.2025