Украина Россия нефтининг Венгрияга транзитини тўсиб қўйди
Россия нефти Венгрияга “Дружба” нефт қувури орқали етиб боришни тўхтатди. Бунга сабаб - Украинанинг “Лукойл”га қарши санкцияларини кучайтириши.
Россиянинг “Лукойл” нефт-газ компаниясига қарши Украина санкциялари кучайтирилгани сабабли Россия Федерациясидан нефт энди “Дружба” нефт қувури орқали Венгрияга етиб бормайди. Бу ҳақда 17 июл, чоршанба куни Bloomberg ёзганидек, Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан Ню-Йоркда БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилиши доирасидаги учрашувдан сўнг айтиб ўтди.
“Украинада ҳуқуқий вазият юзага келди, унга кўра, “Лукойл” ҳозирда Венгрияга маҳсулот етказиб бермаяпти”, — дея Сийярто сўзларини келтиради нашр.
Венгрия ТИВ раҳбарининг қўшимча қилишича, “Лукойл” ва Венгриянинг MOL энергетика компанияси ҳозирда қувур орқали нефт етказиб беришни тиклаш бўйича “қўшма ҳуқуқий ечим устида ишламоқда”.
Россия Федерацияси Венгрияга нефтни Украина ҳудудидан ўтувчи “Дружба” нефт қувурининг жанубий тармоғи орқали етказиб берган. Ўтган йили Россия Федерациясидан Венгрияга нефт ҳажми 2022 йилга нисбатан 2 фоизга камайди, бироқ Будапешт Россиянинг Украинага қарши урушига қарамай, Москва билан энергетика алоқаларини мустаҳкамлашда давом этди ва Россия табиий газини етказиб беришни кўпайтириш бўйича бир нечта шартномаларни имзолади.
Киев 2018 йилда “Лукойл”га қарши санкцияларни жорий қилган, бироқ 2024 йил июнида уларни сезиларли даражада кенгайтирган, хусусан, Россия компанияси маҳсулотларининг Украина орқали транзитига тақиқ киритилди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентдаги давлат идораларида ҳар жума «Миллий либослар куни» ўтказилади
Жамият | 16:18
-
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46
-
Ҳар икки томон ҳам ён бериши керак — АҚШнинг янги давлат котиби Украинадаги сулҳ ҳақида
Жаҳон | 15:12
-
Ўлим учун “навбат кутиш” – дунёдаги энг баланд чўққига чиқиш машаққатлари ҳақида
Жаҳон | 15:06
Мавзуга оид
13:46
Украина Воронеж областидаги нефт омборига қилинган ҳужумни тасдиқлади
15:46 / 17.01.2025
Россиядан Хитойга нефт етказиб бериш нархи cанкциялардан кейин уч баравар қимматлашди
15:45 / 17.01.2025
Ўзбекистон ва Венгрия Хавфсизлик кенгашлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиради
16:18 / 16.01.2025