Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин тиббиёт сирини ташкил этувчи маълумотни полицияга ошкор қилиш ҳақидаги қонунни имзолади
Россия Федерацияси президенти томонидан имзоланган қонунга кўра, тиббиёт муассасалари руҳий касалликларга чалинган ва «бошқаларга хавф туғдирадиган» беморлар ҳақида полиция билан маълумот алмашадилар.
Россия президенти Владимир Путин полицияга беморлар ҳақидаги тиббиёт сирини ташкил этувчи маълумотларни суд қарорисиз тўғридан тўғри сўраш имконини берувчи федерал қонунни имзолади. Ҳужжат 22 июл, душанба куни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий нашри сайтида жойлаштирилди. Қонун 2025 йил 1 мартдан кучга киради.
Қабул қилинган тузатишларга кўра, Ички ишлар вазирлиги ходимлари қамоқхонада жиноий жазони ўтаган россияликларнинг тиббий маълумотларини олишлари мумкин бўлади. Полиция, шунингдек, суд томонидан мажбурий даволанишга юборилган руҳий касалликларга чалинган беморларнинг тиббиёт сирини ташкил этувчи маълумотларига кириш имкониятига эга бўлади.
Бундан ташқари, полиция оғир ва тез-тез кучайиши билан сурункали ва узоқ давом этадиган руҳий касалликларга боғлиқ ҳолда кузатувга олинган россияликларнинг тиббий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлади. Бу алкоголизм ва гиёҳвандликка чалинган шахсларни ҳам ўз ичига олади.
Бундай чоралар, биринчи навбатда, «ушбу шахслар томонидан жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш» билан изоҳланади. «Бундай шахсларнинг ижтимоий хавфли қилмишларга мойиллиги» туфайли полиция беморларни кузатишда иштирок этиши, шунингдек, улар ҳақида тиббий ташкилотлар билан маълумот алмашиши мумкин бўлади.
Мавзуга оид
09:55
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026