Фан-техника | 23:16 / 26.07.2024
4155
2 дақиқада ўқилади

Apple букиладиган iPhone чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда

Қурилма бозорда 2026 йилда пайдо бўлиши кутилмоқда, сўнгги ойларда Apple ўзининг букланадиган смартфони учун эҳтиёт қисмларга буюртма бериш мақсадида Осиёдаги таъминотчиларга мурожаат қилган.

Фото: Gizmodo

Apple ўзининг биринчи букланадиган смартфони устида ишламоқда. Кореялик манбалар Америка компанияси келажакдаги букланувчи телефонни қандай кўриши ва у бозорда қачон пайдо бўлиши ҳақида маълумот берди.

Хабарларга кўра, сўнгги ойларда Apple ўзининг букланадиган смартфони учун эҳтиёт қисмларга буюртма бериш мақсадида Осиёдаги таъминотчиларга мурожаат қилган. Қурилма бозорда 2026 йилда пайдо бўлиши кутилмоқда, шу вақтгача Apple камерани яхшилайди ва унга ўзгарувчан диафрагмани қўшади.

Маълумки, биринчи буклама iPhone Samsung Galaxy Z Flip смартфонига ўхшаб кетади, яъни у қисқичбақасимон шакл факторига эга бўлади. Манбанинг ёзишича, ушбу дизайн Galaxy Fold смартфонида қўлланиладиган «китоб» шаклига қараганда анча амалий ва фойдаланувчилар учун қулайроқ.

Дастлабки маълумотларга кўра, букланадиган iPhone ўзини «даволайдиган» экранга эга бўлади. Бироқ, Apple ҳали ҳам смартфон очилганда экранда пайдо бўладиган бурмалардан халос бўлиш йўлини топишга ҳаракат қилмоқда.

Apple ҳали ҳам ўз ассортиментида букланадиган қурилмага эга бўлмаган ягона IT гиганти бўлиб қолмоқда.

Янги iPhone 16 ҳақидаги маълумотларга келсак, улар сентябр ойида намойиш этилади.

Шунингдек, Apple компанияси iPhone SE моделини 2025 йилнинг баҳорида чиқаришни режалаштирган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда