Ўзбекистон | 22:15 / 26.07.2024
4507
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондан Россияга доимий яшаш учун кетганлар сони камайди

Январ-июн ойларида Ўзбекистондан Россияга доимий яшаш учун чиқиб кетганлар сони 2 баробарга камайди.

Фото: Getty Images

2024 йил январ-июн ойларида Россияга доимий яшаш учун кетган Ўзбекистон фуқаролари сони 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 баробарга камайди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.

Агентлик маълумотларига кўра, 2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондан доимий яшаш учун 5066 киши чиқиб кетган, улардан 760 нафари Россияга йўл олган.

2023 йилнинг январ-июн ойларида бу кўрсаткичлар мос равишда 9004 ва 1584 кишини ташкил қилган эди.

2023 йилда Россияга доимий яшаш учун кетган Ўзбекистон фуқаролари сони 2022 йилга нисбатан 1,9 бараварга ошиб, 2,67 минг кишига етгани қайд этилган.

Мавзуга оид