Ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон фуқаролари сони маълум қилинди.
Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2024 йилнинг январ-июл ойларида жами 21,7 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга борган.
Жорий йилнинг январ-июл ойларида ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:
- Тожикистон — 10 497 нафар;
- Россия — 3 891 нафар;
- Қирғизистон— 2 211 нафар;
- Туркия — 1 240 нафар;
- Жанубий Корея — 1 063 нафар;
- Қозоғистон — 874 нафар;
- Британия — 423 нафар;
- Хитой — 337 нафар;
- Германия — 209 нафар;
- АҚШ — 192 нафар;
- бошқа давлатлар — 720 нафар.










