Жаҳон | 18:59 / 27.07.2024
7270
1 дақиқада ўқилади

Трамп ўзига суиқасд қилинган шаҳарда яна митинг ўтказади

Президентликка номзод Доналд Трамп ўзига суиқасд уюштирилган Батлер шаҳрига қайтишини маълум қилди.

Фото: David Hume Kennerly / POLITICO

АҚШ собиқ президенти ва президентликка номзод Доналд Трамп ўзига суиқасд уюштирилган Батлер шаҳрида яна сайловолди митингини ўтказади. Бу ҳақда Politico ёзди.

«Мен қаҳрамонимиз, ўт ўчирувчи Кори ва икки ҳафта олдин яраланган ўша жасур ватанпарварлар шарафига катта ва чиройли митинг ўтказиш учун Пенсилвания штатидаги Батлерга қайтаман», деб ёзди Трамп ижтимоий тармоқда.

13 июл куни Трампнинг айнан шу шаҳардаги сайловолди митинги вақтида 20 ёшли Томас Мэтю Крукс сиёсатчи гапираётган саҳнадан тахминан 120 метр узоқликда жойлашган бино томидан унга қарата ўт очди.

Оқибатда, бир киши, 50 ёшли ўт ўчирувчи Кори Комператоре ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди, Трамп эса ўнг қулоғидан жароҳат олди. Ўқ узган шахс АҚШ Махфий хизмати ходимлари томонидан ўлдирилди. Суиқасднинг сабаблари ҳозирча номаълум.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид