“Риторикалар бемақсад бўлмайди” — Эрдўғаннинг Исроилга таҳдиди қанчалик жиддий?
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған турк қўшинлари Фаластинни ҳимоя қилиш учун Исроилга кира олишини айтди. Шундан кейин Исроил ТИВ Эрдўғанга Саддамнинг тақдирини, Туркия ТИВ эса Нетаняҳуга Ҳитлернинг тақдирини эслатди. Kun.uz ушбу дипломатик кескинлик ҳақидаги саволлар билан сиёсий таҳлилчи Равшан Ғозиевга мурожаат қилди.
— Эрдўған Исроилга кириш ҳақида жиддий айтдими?
— Албатта, сиёсий лидерларнинг риторикаларида маълум бир мақсад ётади. Умуман, кескинлик – Яқин Шарққа хос хусусият ҳисобланади, яъни Яқин Шарқ доимо шундай қайноқ руҳда яшайди, сиёсий лидерлар шундай кучли фикрларни илгари суриб туришади.
Кеча, 28 июл куни Ризе шаҳрида ўтган Эрдўғаннинг партияси йиғилишида у Исроилга кириш мақсадини келтириб ўтяпти. Эрдўған ўз нутқида Туркиянинг ҳарбий қудрати ҳақида таъкидлаб ўтди ва Фаластиндаги можароларга тўхталди. Бу нутқ сўзланаётган жараёнда, Римда Фаластин масаласи билан боғлиқ муҳим учрашув бўлиб ўтаётган эди. Учрашувда Моссад, МРБ, Қатар ва Америка махсус хизматлари раҳбарлари Ғазонинг кейинги тақдири нима бўлиши ҳақидаги масалаларни муҳокама қилишди. Аммо Туркия бу учрашувга таклиф қилинмади ва Эрдўған бунга жавобан ўз чиқишини қилди. Бу ишоравий сигнал ҳам дейиш мумкин.
— Агар вазият чигаллашса, НАТО 5-моддага асосан Исроилга қарши Туркия тарафида туриши мумкинми?
— Бу икки давлат ўртасида вазиятнинг ўта салбий тус олиши қийин, халқаро кучлар иштирокидаги музокаралар билан масала у даражага етиб бормайди. Ёки Туркия НАТОдан чиқиб кетиши мумкин. Қонунан НАТО 5-моддага мувофиқ Туркияни Исроилдан ҳимоя қилиши керак, аммо НАТО Америкага бевосита боғлиқ ташкилот ва АҚШ Исроил билан муносабатларини кескинлаштиришни хоҳламайди.
— АҚШнинг икки давлат ўртасидаги зиддиятда позицияси қандай бўлади?
— АҚШ учун бирор позицияни танлаш жуда қийин бўлади, чунки иккала давлат ҳам ўзининг иттифоқдоши ҳисобланади. Зиддият чиққан тақдирда ҳам, икки томонни яраштира оладиган мамлакатлар сони кўп.
— Туркия ва Исроилнинг ҳарбий қудратини таққослай оласизми?
— Ҳар иккала давлат ҳам ҳарбий салоҳияти юқори бўлган давлатлар.
Туркия Global Firepower индексида 8-ўринда қайд этилган. Туркиянинг ҳарбий саноати ривожланган, Сурияда, Ливияда жангларда иштирок этмоқда. Мамлакат 85 миллионга яқин аҳолига эга. Исроилнинг ҳарбий салоҳияти эса юқоридаги рейтинг бўйича 17-ўринда турибди, аммо Исроил – бевосита АҚШнинг ҳимояси остида.
Бу вазиятда ўзининг тўғридан тўғри иттифоқчиси ва НАТО бўйича иттифоқчисини яраштириш АҚШга осон бўлмайди. Эрдўған қўшин киритиш ҳақида риторик фикрни таъкидлаган бўлса ҳам, реал ҳарбий ҳаракатлар бошланиши эҳтимоли пастлигича қолаверади.
НормуҳаммадАли Абдураҳмонов суҳбатлашди.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20 / 17.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди
Жаҳон | 00:47
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди
Спорт | 00:31
-
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Жаҳон | 00:05
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
Мавзуга оид

23:09 / 17.04.2025
Россия босқинни фаоллаштирди, Трамп жамоасида қутбланиш – таҳлилчилар нима дейди?

20:21 / 17.04.2025
Туркияда гиёҳвандликка қарши мамлакат тарихидаги энг йирик операция ўтказилди

19:46 / 17.04.2025
Исроилнинг Эронга зарбаси Трамп томонидан қўллаб-қувватланмади

17:05 / 16.04.2025