Жаҳон | 09:30 / 31.07.2024
2514
3 дақиқада ўқилади

Венесуэладаги намойишлар: қурбонлар сони 11 кишига етди

Венесуэлада расмий сайлов натижаларига қарши бўлиб ўтган оммавий намойишлар давомида 11 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда ҳуқуқ фаоллари. Прокуратура маълумотларига кўра, 750 га яқин намойишчи қўлга олинган.

Фото: REUTERS/Isaac Urrutia

Венесуэлада президентлик сайловларидан кейин намойишлар бошланганидан бери қурбонлар сони 11 кишига етди. Бу ҳақда 30 июл, сешанба куни Foro Penal инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Алфредо Ромеро маълум қилди. Шунингдек, у норозилик намойишлари чоғида ўқотар қурол қўлланганидан хавотир билдирди.

29 июлдан бери юз минглаб одамлар амалдаги ҳукуматга қарши намойишларда қатнашмоқда, уларнинг кўпчилиги «Бу ҳукумат қулайди!» дея ҳайқирмоқда, деб таъкидлайди AFP. Полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлардан фойдаланмоқда. Намойишчиларни тарқатиб юборишда ҳукуматпараст «Колеcтивос» ярим ҳарбийлаштирилган гуруҳи ўқотар қуролдан фойдалангани ҳам маълум қилинган. 

Венесуэла прокуратураси 750 га яқин киши қўлга олинганини эълон қилди. Бир ҳарбийнинг ўлими ҳақида ҳам хабар берилган. 

Мухолифат расмий сайлов натижаларини тан олмади

Венесуэла Марказий сайлов комиссияси Мадуронинг сайловлардаги ғалабасини тасдиқлади. МСК маълумотларига кўра, сиёсатчи 51,2 фоиз, мухолифатчи Гонсалес эса 44,2 фоиз овоз олган. Шу билан бирга, жорий ҳукумат мухолифлари сайлов участкаларидаги протоколлар 73,2 фоизи билан танишиш имкониятига эга бўлди. Унга кўра, Венесуэланинг барча штатларида мухолифат номзоди Эдмундо Гонсалес Уррутиа жами 6,2 миллиондан ортиқ овоз тўплаган, Мадуро эса - бор-йўғи 2,7 миллион. Мустақил кузатувчилар ҳам мухолифатнинг ишончли ғалабаси ҳақида гапирган. 

30 июл куни Николас Мадуро мухолифатни «жиноий зўравонлик»да айблади. У мухолифат номзоди Гонсалесни «Венесуэлада содир бўлаётган барча воқеалар, жиноий зўравонликлар, ярадорлар, ҳалок бўлганлар ва вайронагарчиликлар учун жавобгар» деб ҳисоблади, дея хабар беради AFP.

Ўз навбатида, Гонсалес Венесуэла армиясини «халқни бостирмасликка» чақирди. «Армиянинг бунчалик кўп одамларни қувғин қилиш учун асоси йўқ», деди у пойтахт Каракасда ўтган митингда.

АҚШ ва ЕИ намойишчиларга нисбатан зўравонликни қоралади

АҚШ ва Европа Иттифоқи намойишчиларга нисбатан зўравонликни танқид қилди. «Намойишчилар ва мухолифатга қарши ҳар қандай сиёсий репрессия ёки зўравонликка йўл қўйиб бўлмайди», деди Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пер журналистларга. Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жосеп Боррелнинг айтишича, намойишлар тинч ўтиши керак. «Хавфсизлик кучлари инсон ҳуқуқлари, хусусан, намойиш ўтказиш ва йиғилишлар эркинлиги ҳуқуқига тўлиқ риоя этилишини таъминлаши лозим», - деди у. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда