Венесуэлада 1,2 мингдан ортиқ намойишчи қўлга олинди
Президентлик сайлови натижаларига қарши намойишчилар билан хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувларда 17 киши ҳалок бўлди.
Венесуэлада президентлик сайловларидан кейин бошланган тартибсизликлар вақтида қўлга олинганлар сони 1,2 минг кишидан ошди. Бу ҳақда Боливар миллий гвардияси баёнотида айтилади.
Хабарда айтилишича, ҳибсга олинган фаоллар АҚШ, Перу, Чили ва Колумбияда махсус тайёргарликдан ўтган. Расмийлар уларни «кўчаларда терроризм ва зўравонликни қўзғатганликда» айбламоқда.
Мамлакат президенти Николас Мадуронинг сўзларига кўра, АҚШдан мамлакатга келган венесуэлаликлар 80 фоизи жиноий фаолият билан шуғулланган.
Боливар республикаси бош прокурори Тарек Уилям Саабга кўра, намойишлар чоғида 77 нафар хавфсизлик кучлари вакили жароҳатланган.
28 июл куни Венесуэлада президентлик сайловлари бўлиб ўтди.
Венесуэла Миллий сайлов кенгаши амалдаги давлат раҳбари Николас Мадуро 51,2 фоиз овоз билан учинчи олти йиллик муддатга қайта сайланганини маълум қилди.
Мухолифат сайлов натижалари сохталаштирилганини даъво қилмоқда.
Сайлов натижаларига қарши намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувларда 17 киши, жумладан, ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Европа Иттифоқи ва Хитойга янги божлар билан таҳдид қилмоқда
Жаҳон | 11:15
-
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилоятига ҳоким бўлди
Ўзбекистон | 11:11
-
Туркиядаги меҳмонхонада ёнғин: қурбонлар сони 76 кишига етди, 9 киши қўлга олинган
Жаҳон | 11:04
-
Шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан аввал тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурий бўлади
Ўзбекистон | 10:52
Мавзуга оид
21:16 / 15.01.2025
Венесуэла Нидерландия, Франция ва Италияга нисбатан дипломатик чекловлар жорий этди
21:42 / 10.01.2025
АҚШ Венесуэла президенти Мадуро ҳақидаги маълумот учун 25 миллион доллар мукофот тайинлади
17:28 / 08.01.2025
Венесуэлада АҚШ, Колумбия ва Украина фуқаролари бўлган 7 киши ҳибсга олинди
14:30 / 01.01.2025