Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия 2040 йилги Олимпиадага мезбонлик қилиш учун ариза топширишга тайёрланмоқда
Германия ички ишлар вазири Нэнси Фезер мамлакатнинг 2040 йилда ёзги Олимпия ўйинларини ўтказишга даъвогарлиги ҳақидаги дастлабки келишувни имзолади – ўша йил Германия бирлашганининг 50 йиллиги нишонланади.
Германия ички ишлар вазири Нэнси Фезер 2 август, жума куни Парижда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Германиянинг 2040 йилги ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига мезбонлик қилишга ариза бериш ҳақидаги дастлабки келишувни имзолади. Германия Олимпия спорт иттифоқи (DOSB) ҳамда Германиянинг мусобақаларни ўтказишдан манфаатдор бўлган бир қанча минтақа ва шаҳарлари билан шартнома имзоланди.
«Ҳукумат бир овоздан Германиянинг Олимпиада ва Паралимпия ўйинларига мезбонлик қилиш истагини қўллаб-қувватлайди, - деди Фезер. - Биз Олимпия ўйинлари бирдамлик, иқтисодиётимиз ва спортимиз учун тақдим этадиган катта имкониятлардан фойдаланмоқчимиз». Германия Ички ишлар вазирлиги раҳбари 2040 йилда Германия бирлашганининг 50 йиллиги нишонланишини, шунинг учун бу йил учун ариза топшириш «кучли рамз» ва «демократия белгиси» бўлишини таъкидлади.
Германия ҳукумати 2040 йилги Олимпиада ва Паралимпия ўйинларига ариза тайёрлаш учун 6,95 миллион евро ажратмоқчи эканлигини маълум қилди.
Маълумки, Берлин, Ҳамбург, Лейпциг, Мюнхен ва Рейн-Рур минтақаси Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш учун танловда иштирок этиш истагини билдирган. Германиянинг юқори мартабали спорт амалдорлари ариза икки шаҳар ёки минтақадан топширилиши мумкинлигини таъкидлади.
26 июл куни очилган Париж-2024 Олимпиадасидан кейин Лос-Анжелес 2028 йилги ёзги ўйинларнинг навбатдаги мезбони бўлади. 2032 йилда Олимпиада Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўтказилади.
Мавзуга оид
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
23:00 / 22.02.2026
Хоккей бўйича АҚШ терма жамоаси 1980 йилдан буён илк бор Олимпиадада олтин медални қўлга киритди
22:00 / 22.02.2026
Норвегия қишки Олимпиада ўйинларида медал олиш бўйича рекорд натижага эришди
21:31 / 20.02.2026