Париж-2024. Абдумалик Халоков ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев яримфиналда
Ўзбекистон делегацияси бокс баҳсларида навбатдаги медалларни нақд қилди.

Фото: МОҚ
Чоракфиналда -57 кг вазнда Абдумалик Халоков испаниялик Хосе Куилес Бротонсни, -71 кг вазнда Асадхўжа Мўйдинхўжаев эса даниялик Николай Тертерянни 5:0 ҳисобида мағлуб этишди ва камида бронза медалини кафолатлашди.
Халоков финал йўлланмаси учун 8 август куни австралиялик Чарли Сениорга қарши рингга кўтарилса, Мўйдинхўжаев 6 август куни америкалик Омари Жонс билан рўбарў келади.
Бунгача ўзбекистонликлардан Лазизбек Мулложонов (-92 кг), Баҳодир Жалолов (+92 кг) ва Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ҳам яримфинал масаласини ижобий ҳал қилишганди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг Париж Олимпиадасида кафолатланган медаллари 8 тага етди. 5 боксчининг қандай медал олиши яримфинал ёки финалларда маълум бўлади. Бундан ташқари аввалроқ дзюдода 1 та олтин ва 2 та бронза қўлга киритилган.
Мавзуга оид

12:16 / 04.04.2025
Мўйдинхўжаев ва Холдоров жаҳон кубогини чоракфиналдаёқ тарк этди

19:10 / 24.09.2024
Тошкент марказида Tahoe’ни юқори тезликда ҳайдаган боксчи жаримага тортилди

12:01 / 24.09.2024
Боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев Тошкент марказида Tahoe’да 110 тезликда ҳаракатланди

09:00 / 21.08.2024