Спорт | 10:09 / 03.08.2024
9467
1 дақиқада ўқилади

Тедди Ринер — 4 карра Олимпия чемпиони бўлган биринчи дзюдочи

Дзюдочи Тедди Ринер 2024 йилги Олимпиадада 100 килограммдан ортиқ вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. У финалда кореялик Ким Мин Чонни мағлуб этди. 

Фото: AP

Натижада франциялик атлет тўрт карра Олимпия чемпиони бўлган биринчи дзюдочига айланди. 

Ринер бунгача Лондон-2012, Рио-де-Жанейро-2016 ва Токио-2020 (аралаш жамоа)да ҳам олтин медални қўлга киритганди. Шунингдек,  у Пекин-2008 ва Токио-2020 мусобақаларида индивидуал баҳсларда бронза медалларига сазовор бўлган. 

Маълумот учун, Париж-2024да +100 кг вазнда бронза медалларини тожикистонлик Темур Раҳимов ва Ўзбекистон вакили Алишер Юсупов қўлга киритишди.

Мавзуга оид