Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple болалар учун смарт-соат чиқаради
Компания ўзининг энг ҳамёнбоп ақлли соати Apple Watch SE позициясини ўзгартириш ниятида.
Apple компанияси болалар учун мўлжалланган смарт (ақлли) соат чиқаришни режалаштирган. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Нашр шарҳловчиси Марк Гурман сўзларига кўра, компания ўзининг энг ҳамёнбоп ақлли соати Apple Watch SE позициясини ўзгартириш ниятида. Унинг фикрича, қурилманинг учинчи авлоди корпуси металл эмас, балки пластмасса бўлади. Компания шунингдек, қурилмани болалар учун ақлли соат сифатида реклама қилади.
Материалда айтилишича, пластмасса кўплаб Apple соатларида ишлатиладиган алюминийга қараганда емирилишга камроқ мойил. Шунингдек, янги аудиторияни жалб қилиш учун гаджет корпуси ёрқин рангларга бўялади.
Марк Гурманнинг таъкидлашича, янги материаллар ва позициянинг ўзгариши Apple Watch SE нархини 200 долларга ёки тахминан 2,5 млн сўмга пасайтиради. Apple Watch SE смартфонга уланган ҳолда ишлайди, лекин болалар версиясини ота-онанинг смартфони ёрдамида созлаш мумкин.
Apple Watch SE биринчи авлоди 2020 йилда тақдим этилган. Қурилма Apple Watch флагманига қараганда кучсизроқ чипга эга бўлди ва баъзи функцияларини йўқотди.
Мавзуга оид
11:30 / 10.06.2026
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
18:12 / 09.06.2026
Тезкор iOS 27 ва Siri чат-бот сифатида — Apple тақдимоти
22:14 / 28.05.2026
iPhone ўғриларидан ҳимояланишнинг янги усули ишлаб чиқилмоқда
18:27 / 08.05.2026