Жаҳон | 08:50 / 05.08.2024
2912
4 дақиқада ўқилади

Бербок: АҚШнинг Германиядаги ракеталари Россияни «ишончли равишда тийиб туради»

Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари нафақат Германияни, балки Полша, Болтиқбўйи мамлакатлари ва Финландияни ҳам ҳимоя қиладиган Россияни тийиб туриш тизимини яратиш зарурлигини таъкидлади.

Фото: dts-Agentur/picture alliance

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербокнинг фикрича, АҚШнинг узоқ масофали ракеталарини Германияда жойлаштириш режалаштирилгани Россияга қарши «тўхтатувчи восита» сифатида зарур. «Умид тамойили бизни Россиядан ҳимоя қилмайди», деб ёзди у 4 август, якшанба куни Bild am Sonntag газетасида чоп этилган шарҳида.

Россия билан чегарадош мамлакатларни ҳимоя қилиш учун ҳам ишонли тўхтатувчи восита зарур

Бербок таъкидлашича, Германияни ҳимоя қила оладиган нарса шундаки, Берлин энди «ўз хавфсизлиги ва кучига сармоя киритмоқда» - Европа Иттифоқи ва НАТО доирасида, шунингдек, миллий даражада. Бу чора-тадбирлар АҚШнинг узоқ масофали қуролларини Германияда жойлаштириш қарорини ўз ичига олади, дея қўшимча қилди у.

Бербокнинг сўзларига кўра, Германия Россияга қарши «ишончли тўхтатувчи восита» яратиши керак. Бундай қадамлар Германиянинг ҳамкорлари - Полша, Болтиқбўйи мамлакатлари ва Финландияни ҳам ҳимоя қилиши керак, улар «Россия билан бевосита чегарадош ва сўнгги ойларда гибрид чегара чораларининг портловчи таъсирини бошдан кечирган», деди немис вазири.

Германия АҚШнинг узоқ масофали ракеталарини жойлаштиради

НАТОнинг июл ойида Вашингтонда бўлиб ўтган саммитида Қўшма Штатлар ва Германия ГФР ҳудудида Америка узоқ масофали ракеталари жойлаштирилишини эълон қилди. Қўшма Штатлар Россияни тийиб туриш ва НАТОдаги шерикларини ҳимоя қилиш учун 2026 йилдан бошлаб Германияда SM-6 зенит ракеталарини, Tomahawk қанотли ракеталарини ва экспериментал гипертовушли қурол тизимларини «ҳозир Европада мавжуд бўлганлардан кўра кўпроқ йўқ қилиш диапазони билан» жойлаштиради», дея хабар қилди Оқ уй. Tomahawk ракеталари 2500 километргача бўлган масофадаги нишонларни уриб туширишга қодир.

Германия канцлери Олаф Шолц айтишича, бу қуролларнинг Германияда жойлаштирилиши «уруш олдини олишга хизмат қилади». Москва Американинг узоқ масофали ракеталарини жойлаштиришни тўхтатиш учун нима қилиши кераклиги ҳақидаги саволга у: «Украинадаги урушни тугатиш», деб жавоб берди.

АҚШнинг узоқ масофали ракеталарини Германияда жойлаштиришни Бундестагдаги Христиан-демократик иттифоқ/Христиан ижтимоий иттифоқ фракцияси раҳбари ўринбосари Йоханн Вадефул ҳам маъқуллади. У «бошқа давлатларга, яъни ўзини ҳимоя қила олмайдиганларга» ҳужум қилаётган Россияни муносиб тарзда тийиб туриш зарурлигига эътибор қаратди. 

АҚШ ракеталарини Германияда жойлаштириш қарори танқид ҳам қилинди

Бироқ, Америка қуролларини жойлаштириш қарори Бундестагнинг кўплаб аъзолари учун кутилмаган бўлди. Бир қатор сиёсатчилар Германия ҳудудида ракеталарни жойлаштириш масаласини парламентда муҳокама қилишга чақирди. Бошқа нарсалар қаторида, бундай чақириқлар ҳукмрон коалиция таркибига кирувчи Германия Социал-демократик партияси (ГСДП) депутатлари орасида ҳам янграмоқда.

Мудофаа вазири Борис Писториуснинг айтишича, Россия шунга ўхшаш ва турли масофадаги қуролларга эга, Кичик ва ўрта масофали ракеталарни йўқ қилиш шартномаси (КЎРЙШ)ни бузган ва кейин ундан чиқиб кетган. У Россияни «самарали тийиб туриш» зарурлигини таъкидлади. «Гап биз томондан бўшлиқни ёпиш - ҳеч кимга таҳдид қилмаслик, НАТО ҳудудига эҳтимолий ҳужум Россия учун юқори нархга эга бўлишини тушунтиришдир», деди у. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид