Газли: газ сифатини яхшилаш ва барқарорликни таъминлаш йўлида
Газли магистрал газ қувурлари бошқармасида 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Газли магистрал газ қувурлари бошқармаси юқори босимли газ қувурлари тизимидаги муҳим бўғинлардан бири. Бу жойдаги муҳандислик иншоотлари орқали ўтадиган табиий газ - босими кучайтирилган ҳолда республикамиз маркази ва жанубий ҳудудларидаги вилоятларга узатиб берилади. Табиий газни узатишдан аввал унинг сифатига ишлов берилади.
Ҳозирда ДКС-5Б компрессор цехида муҳим тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ерда икки режимда ишлайдиган агрегатлар ўрнатилган: ёзги ва қишки. Шу кунларда агрегатлардаги ўзгарувчан оқимли қисмлар алмаштирилиб, қишки режимда ишлашга мослаштирилмоқда. Шу орқали самарали ва узлуксиз фаолиятни кафолатлаш мумкин бўлади. Тадбир натижасида агрегат ёзги режимга нисбатан икки баравар кучли ишлай олади.
Табиий газни ташиш – мураккаб ва масъулиятли жараён. Табиий газ ишлаб чиқарувчи корхоналардан магистрал газ қувурлари тармоғига ўтишдан олдин намлик ва бошқа чиқиндилардан синчковлик билан тозаланади. Бунинг учун махсус қурилмалар ёрдамига таянилади.
Бошқарманинг газ қуритиш цехида бугун олиб борилаётган таъмирлаш ишлари жараёнида айни шу тадбирлар амалга ошириляпти.
Газли магистрал газ қувурлари бошқармасида олиб борилаётган чора-тадбирлардан кўзланган мақсад битта: куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга табиий газни барқарор, сифатли ҳамда тўлиқ ҳажмда етиб боришини таъминлашдан иборат.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда яшаш учун рухсатнома олганларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари 1 йил амал қилади
Жаҳон | 18:37
-
Британияда кайфиятни яхшилашга ёрдам берадиган мия имплантати яратилди
Фан-техника | 18:29
-
Бандлик вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон | 18:24
-
Очиқлик талабларини бажармагани учун 2024 йилда 5 нафар мансабдор жаримага тортилди
Ўзбекистон | 18:17
Мавзуга оид
12:47 / 11.03.2024
Бахтиёр Фозилов Газлидаги лойиҳанинг асосий бенефициари сифатида қолмоқда — Gazli Gas Storage
17:22 / 24.02.2024
Ўзбекистондаги энг йирик газ омборининг таъсисчиси ўзгарди
14:47 / 22.02.2024
Газли газ сақлаш омборининг сиғими уч баробарга оширилади
11:42 / 23.08.2023