Ўзбекистондаги энг йирик газ сақлаш омбори – “Газли”ни бошқарувчи Gazli Gas Storage компанияси ўз таъсисчилари таркибида ўзгариш бўлганига муносабат билдирди.
Компания бу баёноти орқали “МЧЖнинг тахмин қилинган мавҳум иштирокчилари ҳақида ОАВда асоссиз ва туҳмат маъносидаги чиқишларга жавобан вазиятни аниқлаштириши”ни таъкидлаган.
Аввалроқ Kun.uz компаниянинг 60 фоизлик улуши Россиянинг “Форус” акциядорлик жамиятидан Ҳонгконгда таъсис этилган Daxon Holdings Limited'га ўтгани ҳақида хабар берганди (қолган 40 фоиз улуш “Ўзбекнефтгаз”га тегишли). Gazli Gas Storage баёнотида айтилишича, бу ўзгариш 2023 йил октябр ойидаги корпоратив реструктуризация билан боғлиқ.
“Бахтиёр Фозилов реструктуризациядан олдин ҳам, кейин ҳам асосий бенефициар сифатида қолмоқда. “Gazli Gas Storage” МЧЖ санкциялар остида бўлган шахсларга ҳеч қачон тегишли бўлмаган”, – дейилади баёнотда.
Ҳонгконгга релокация бўлиш тўғрисидаги қарор Хитой компаниялари билан кенг кўламли бизнес алоқалари ўрнатилгани билан изоҳланган.
“Ҳонгконгда қонуний рўйхатдан ўтиш ҳисоб-китобларни ва қўшимча молиялаштиришни жалб қилишни, бизнесни янада ривожлантириш учун ускуналар сотиб олишни осонлаштиради. Бундан ташқари, қайта ташкил этиш бошқарув шаклини соддалаштиради ва уни халқаро инвесторлар ва контрагентлар учун янада шаффоф ва мақбул қилади”, – дейилади расмий хабарда.
Компания фаолияти Газли газ сақлаш омборининг сиғимини 3 миллиарддан 10 миллиард метр кубгача ошириш, Газли конининг газ горизонтлари ва нефт қатламларини қўшимча қидириш ва қўшимча ишлаб чиқишга қаратилган. Компания бу борада эришган натижаларини келтириб ўтган.
“Хорижий инвесторларнинг 310 миллион доллар миқдоридаги сармоялари ўз натижасини берди: газ омборининг қуввати 50 фоизга ошиб, 4,5 миллиард метр кубга етди. Биринчи уч йилда нефт қазиб олиш асосий режадан 25-30 фоизга ошди, натижада 47 000 тонна нефть қазиб олинди ва газ қазиб олиш 550 миллион метр кубга етди, бу эса Ўзбекистон ички бозорининг ривожланишига ёрдам беради”, – дея















