Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда машҳур телешоу асосида яратилган 400 минг долларлик тангалар ўғирлаб кетилди
Умумий оғирлиги 500 килога яқин бўлган тангалар омбордан ўша ерда ишловчи эркак томонидан ўғирланган бўлиши мумкин.
Австралия полицияси машҳур Bluey болалар телешоуси асосида яратилган, чекланган тираждаги салкам 400 минг долларлик тангаларни ўғирлашда гумонланган шахсга айблов эълон қилди.
Полициянинг маълум қилишича, ўтган ойда Ғарбий Сиднейдаги ушбу эркак ишлаган омбордан 64 минг дона бир долларлик Bluey тангалари ўғирлангани тўғрисида мурожаат келиб тушган. Кейинги ойдан умумий фойдаланишга чиқарилиши кутилган тангалар номинал қийматидан 10 баробар қиммат нархда сотилади.
7 август куни 47 ёшли Стивен Жон Нилсон Сиднейдаги уйида қўлга олинган. У босқинчилик ва ғайриқонуний кириш билан боғлиқ учта банд бўйича айбланмоқда. Парраматта суди унинг гаров эвазига озод қилинишига рухсат бермади.
Полициянинг таъкидлашича, тангалар айбланувчи ишлаган омбордаги юк машинаси ичидан ўғирланганидан бир неча соат ўтиб, интернет орқали сотиб юборилган. Ўғрилик содир этилишидан олдин тангалар Брисбендаги омборга ўтказилиши керак эди. Оғирлиги 500 килограммга яқин бўлган тангаларнинг йўқолгани орадан бир неча кун ўтиб маълум бўлган.
Полицияга кўра, улар 1000 донага яқин тангани топишга муваффақ бўлган, қолганлари эса умумий фойдаланишга чиқиб кетган.
Тангаларга Bluey мультфильмидаги каби Dollarbucks белгилари туширилган. Хиллар итлари оиласи ҳақидаги машҳур шоу Ludo анимацион шоуси томонидан яратилган бўлиб, у Буюк Британия, АҚШ ва Хитой каби дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатига трансляция қилинади.
Мавзуга оид
15:47 / 24.05.2025
АҚШда бир центлик тангаларни чиқариш тўхтатилади
21:57 / 02.05.2025
Техасда 8 млн дона танга автомобил йўлига сочилиб кетди — видео
14:55 / 28.03.2025
100 млн долларлик қадимий тангалар коллекцияси аукционга қўйилади
18:25 / 10.02.2025