Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ССП: Ўзбекистонлик ўқитувчилар Германияда малака оширишни бошлашди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамкорлигида ўзбекистонлик немис тили ўқитувчилари Германияда малака оширишга жўнаб кетди.
Немис тили ўқитувчилари малакасини ошириш лойиҳаси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар ҳамкорлиги – “DUWK” бюроси ҳамда Германиянинг Саксония-Анхалт федерал ўлкаси ва “Askania Future GmbH” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан йўлга қўйилган мазкур лойиҳа доирасида 168 нафар ўзбекистонлик мутахассислар халқаро стандартлар даражасида қайта тайёрлаш ва касбий малакаларини Германияда оширишлари, республикамизнинг барча ҳудудларида немис тилига ўқитиш курсларини ташкил қилиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузурида мамлакатимизда хорижий тилларни ривожлантириш, ёшларнинг тилга бўлган қизиқишларини орттириш, хусусан немис тилини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Касбий таълим ва хорижий тилларни ривожлантириш” нодавлат таълим муассасаси ташкил этилган. Бугунги кунда ушбу муассасада 100 дан ортиқ ўқувчилар немис тилини ўрганяпти.
Мазкур нодавлат таълим муассасаси ва немис ҳамкорлари томонидан республика бўйлаб саралаб олинган немис тили мутахассисларидан 28 нафари лойиҳанинг илк қалдирғочлари сифатида Германияга жўнаб кетдилар. 8 ҳафтадан иборат ўқувлар давомида ўзбекистонлик ўқитувчилар немис тилидан билимларини ошириш баробарида хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг замонавий метод ва педагогик технологияларни ўрганадилар.
“Мен ўйлайманки, бу сафаримиздан кейин ўқитувчиларимиз билим салоҳияти янада юқори бўлиб қайтади. Сафардан қайтганимиздан кейин республиканинг барча вилоятларида махсус немис тили курслари ташкил этилади. Бу курсларда 30 ёшгача бўлган ёшларимиз ўқитилади. Бугунга қадар ёшларимиз Германияда бирор касб-ҳунар ёки бошқа курсларда ўқиш учун ўзлари сармоя киритишган. Бунга эса ҳаммада ҳам имконият йўқ. Бунга ечим топиш мақсадида республиканинг барча ҳудудларидан саралаб олинган ўқитувчилар Германияда ўқиб келишади ва вилоятларда очилган курсларда ёшларни ўқитади”, дейди немис тили ўқитувчиси Ҳулкар Алимқулова.
Улар айни пайтда Германияда малака ошириш курсларини бошлашгани ҳақида маълумот беришди. Лойиҳанинг иккинчи босқичида олий таълим тизимида фаолият олиб бораётган 28 нафар немис тили ўқитувчилари жорий йилнинг октябр-ноябр ойларида Германияга малака ошириш учун юборилади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:02 / 24.02.2025
Трамп Германиядаги сайловларнинг дастлабки натижаларига муносабат билдирди
10:38 / 24.02.2025
Германияда парламент сайловлари. Консервативлар биринчи ўринни эгаллади
10:01 / 24.02.2025
Мерц Германияда ҳукуматни тезроқ шакллантиришга чақирди
09:10 / 24.02.2025