Apple компанияси собиқ ходимлари яратган экрансиз смартфонга қизиқиш паст бўлди — ОАВ
AI Pin қурилмасининг муваффақият қозона олмагани унинг сифати пастлиги ва бемаънилиги билан изоҳланмоқда.
«Смартфонлар ўрнини эгаллаши» ҳақидаги баландпарвоз ваъдаларга қарамай, Apple компаниясининг собиқ ходимлари томонидан асос солинган Humane стартапининг ички ҳужжатлари унинг сунъий интеллектга асосланган AI Pin қурилмаси сотуви муваффақиятсиз бўлганини кўрсатди. Бу ҳақда Gizmodo ёзди.
Қайд қилинишича, шу вақтгача жами 10 мингга яқин қурилма сотилган бўлса, уларнинг 3 мингдан ортиғи компанияга қайтарилган. Ваҳоланки, компания йил давомида 100 мингта қурилма сотишни режалаштирган эди.
AI Pin қурилмасининг муваффақият қозона олмагани унинг сифати пастлиги ва бемаънилиги билан изоҳланмоқда. Таниқли техноблогер Марк Браунли уни ўзи шарҳлаган энг ёмон гаджетлардан бири деб атади. Қурилманинг нархи 699 доллардан бошланади, бундан ташқари ойига 24 доллар обуна пули тўлаш ҳам талаб қилинади.
Humane AI Pin - кийимга бириктириладиган экрансиз смартфон. Барча маълумотлар проектор орқали кафтга узатилади, назорат овоз ва имо-ишоралар орқали амалга оширилади. Гаджет GPT-4 тил модели асосидаги бир қатор сунъий интеллект функцияларини қўллаб-қувватлайди.
Gizmodo қайд этишича, Humane смартфони ҳеч кимга фойда келтирмаган ягона компания эмас. Мисол учун, овозли буйруқлар орқали иловалар билан ўзаро алоқада бўладиган сунъий интеллектга эга Rabbit R1 қурилмаси янада муваффақиятсиз чиққан. Афтидан, смартфонларнинг «ўлими» номаълум муддатга қолдирилди, деб таъкидламоқда нашр.
Мавзуга оид
21:52 / 13.09.2024
Apple ўғирланган эҳтиёт қисмлар ўрнатилган iPhone қурилмаларини блоклашни бошлайди
19:17 / 12.09.2024
iPhone 16 Pro харид қилиш учун неча кун ишлаш кераклиги ҳисоблаб кўрилди
22:24 / 10.09.2024
Sony компанияси PlayStation 5 Pro консолини тақдим қилди
21:33 / 10.09.2024