Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 7 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Беруний кўчасида кузатилган ЙТҲга автомашиналардан бирининг ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бир йўналишда тўхтаб турган автомобиллар билан тўқнашув содир этгани сабаб бўлган.
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Беруний кўчасида 7 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 7 август куни соат тахминан 16:54 ларда Беруний кўчасида ЙТҲ содир бўлган.
Қайд этилишича, 2 та Matiz, 1 та Nexia-3, 1та Tracker, 1 та Onix, 1 та Chery, 1 та Isuzu русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.
ЙТҲ сабаби: Chery русумли автомашина ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бир йўналишда тўхтаб турган автомашиналар билан тўқнашув содир этган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.





Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026