Ўзбекистон | 10:00 / 09.08.2024
13791
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Chery автомобилини Ўзбекистондаги расмий дилерлардан сотиб олишнинг аҳамияти

Фото: Chery

2024 йилнинг август ойида “Миллий ТВ” телеканалидаги “Миллар” кўрсатувида Chery автомобилининг тормоз тизими ишламай қолгани ва бу ҳолат етти автомобил иштирокидаги оммавий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлишига олиб келгани ҳақида хабар берилди. Ушбу баёнот автомобилчилар орасида турли Telegram-каналларида мунозаралар ва ташвишланиш тўлқинини келтириб чиқарди. Бироқ, аслидаги ҳолат қандай содир бўлганини тўлиқ тушуниб олиш муҳимдир.

Репортажда эслатиб ўтилган транспорт воситаси аслида Ўзбекистонга параллел импорт орқали олиб келинган бошқа автомобил маркасидаги транспорт воситаси эканлигига эътибор қаратиш лозим.

Афсуски, ушбу транспорт воситалари зарур давлат сертификатидан ўтганлиги ҳақида тўлиқ маълумот мавжуд эмас, бу бизнинг мамлакатимизда белгиланган хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги мумкин.

Авваламбор таъкидлаш жоизки, ADM Global компаниялар гуруҳи – Chery брендининг Ўзбекистондаги ягона расмий вакили деб ҳисобланади. Ўзбекистон ҳудудига параллел импорт йўли билан олиб кирилаётган Chery брендининг ёки Chery International қўшма корхоналарининг автомобиллари сертификатлашдан ўтмайдилар ва ADM Global расмий дистрибютор билан ҳеч қандай боғлиқлик ришталарига эга эмас.

Автомобилни, айниқса параллел импорт шароитида харид қилишда истеъмолчи нафақат ўзининг пул маблағларини, балки ўзининг ва яқинларининг соғлиғи ва ҳаётини ҳам хавф остига қўйишини ёдда тутмоқ керак. Расмий дистрибюторлар томонидан таклиф этилаётган автомобиллар кафолат ва хизмат кўрсатилиш билан таъминланади, бу эса транспорт воситасининг созлиги ва хавфсизлигига бўлган ишончнинг ортишига ёрдам беради.

Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:

Тезкор ахборот линияси телефон рақами: +998 71 276 55 55

Wеbsite | Instagram | Telegram | Telegram бот | Facebook | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид