Париж-2024: Якуний жадвал, Ўзбекистон қаҳрамонлари ва аввалги олимпиадалардаги натижалар
Парижда ёзги олимпиада ўз якунига етди. Ўзбекистон спорт делегацияси ўйинларни тарихий натижа билан, 206 мамлакат орасида 13-ўринда якунлади. Бу – Осиё қитъасидаги тўртинчи, постсовет макони, ислом олами ва туркий дунё миқёсида эса энг яхши натижа.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Ўзбекистон ҳисобидаги 13 та медалдан иборат жамғарма таркиби – 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзадан иборат бўлди.
Бу галги ўйинларда ўзбек спорти қайд этган муҳим натижалар:
- тарихда илк марта ўзбекистонлик аёл спортчи Олимпиаданинг олтин медалига сазовор бўлди;
- эркаклар боксидаги 7 та вазн тоифасидан 5 тасида ўзбекистонликлар чемпион бўлди;
- делегациянинг бирданига уч аъзоси олимпия ўйинларининг икки карра чемпионига айланди;
- олимпиадаларда илк бор ўзбекистонлик дзюдочилар 3 та, таеквондочилар эса 2 та медални қўлга киритди;
- ўзбек спорти Париж олимпиадасида футбол, сувга сакраш, камондан отиш ва аёллар кураши бўйича дебют қилди.
Таъкидлаш керак, президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилда олимпиадага тайёргарлик ҳақида тўхталар экан, Парижда медаллар бўйича етакчи 15 та мамлакат қаторидан жой олиш учун ҳамма имкониятлар борлигини қайд этганди.
Якуний медаллар жадвали
Париж олимпиадасининг умумжамоа ҳисобидаги ғолиби Америка Қўшма Штатлари бўлди: америкаликлар 40 та олтин, 44 та кумуш ва 43 та бронза (жами 126 та медал)ни қўлга киритди. Хитой ҳам 40 та олтин қўлга киритган бўлса-да, кумуш медаллар сони бўйича АҚШдан ортда қолди: 40 та олтин, 27 та кумуш ва 24 та бронза (жами 91 та медал). Учинчи ўринни Япония делегацияси банд қилди: 20 та олтин, 12 та кумуш ва 13 та бронза (жами 45 та медал).
Ўзбекистонлик совриндорлар таркиби
Олтин медал:
- Диёра Келдиёрова (дзюдо, -52 кг)
- Улуғбек Рашитов (таэквондо WТ, -68 кг)
- Разамбек Жамалов (эркин кураш, -74 кг)
- Ҳасанбой Дўсматов (бокс, -51 кг)
- Абдумалик Халоков (бокс, -57 кг)
- Асадхўжа Мўйдинхўжаев (бокс, -71 кг)
- Лазизбек Мулложонов (бокс, -80 кг)
- Баҳодир Жалолов (бокс, +92 кг)
Кумуш медал:
- Акбар Жўраев (оғир атлетика, -102 кг)
- Светлана Осипова (таэквондо WТ, +67 кг)
Бронза медал:
- Музаффарбек Тўрабоев (дзюдо, -100 кг)
- Алишер Юсупов (дзюдо, +100 кг)
- Ғуломжон Абдуллаев (эркин кураш, -57 кг)
Ўзбекистоннинг ёзги олимпиадалардаги натижалари
Олимпиада | Спортчи | Олтин | Кумуш | Бронза | Жами | Ўрин |
Атланта–1996 | 71 | 0 | 1 | 1 | 2 | 58 |
Сидней–2000 | 70 | 1 | 1 | 2 | 4 | 43 |
Афина–2004 | 70 | 2 | 1 | 2 | 5 | 34 |
Пекин–2008 | 56 | 0 | 1 | 3 | 4 | 62 |
Лондон–2012 | 54 | 0 | 0 | 3 | 3 | 75 |
Рио–2016 | 70 | 4 | 2 | 7 | 13 | 21 |
Токио–2020 | 67 | 3 | 0 | 2 | 5 | 32 |
Париж–2024 | 86 | 8 | 2 | 3 | 13 | 13 |
Бироздан кейин Париждаги “Стад-де-Франс” стадионида XXXIII ёзги олимпиаданинг ёпилиш маросими бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг байроқдори вазифасини таэквондочи Улуғбек Рашитов бажаради.
2028 йилги ёзги олимпиада АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида, 2032 йилгиси Австралиянинг Брисбан шаҳрида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Брянскда йўловчи поезд устига кўприк қулади. Қурбонлар бор
Жаҳон | 05:14
-
«ПСЖ» финалда «Интер»га 5 та гол урди
Спорт | 01:49
-
Машҳурлар иштирокидаги футбол турнирида жанжал уюштирганлардан бири 10 суткага қамалди
Спорт | 01:30
-
“Ғарбий Сибирни ўзбеклар бошқарган” – таҳлилчилар Россияда кўтарилган шов-шув ҳақида
Жаҳон | 22:40 / 31.05.2025
Мавзуга оид

20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди

18:15 / 13.09.2024
Ўзбекистон Паралимпия ҳаракатининг олтин авлодисиз – Шавкат Мирзиёев

21:04 / 07.09.2024
Хитой қаторасига олтинчи марта Паралимпия ўйинларида ғалаба қозонди

14:53 / 06.09.2024