Жаҳон | 12:26 / 13.08.2024
1439
1 дақиқада ўқилади

Иордан дарёси Ғарбий соҳилида қўлга олинган фаластинликлар сони 10 мингдан ошди

Исроил кучлари эгаллаб олинган Иордан дарёси Ғарбий соҳилида сўнгги 24 соат ичида 12 нафар фаластинликни қўлга олди.

Фото: Anadolu agency

Ўтган 24 соат ичида Исроил ҳарбийлари эгаллаб олинган Иордан дарёси Ғарбий соҳили турли ҳудудларида 12 нафар фаластинликни қўлга олди

Бу ҳақда Фаластин асирлари жамияти ва Фаластин озодлик ташкилотининг асирлар ишлари бўйича қўмитаси қўшма ҳисоботида айтилади. 

2023 йил 7 октябрдан бери Иордан дарёси Ғарбий соҳилида Исроил ҳарбийлари томонидан қўлга олинган фаластинликлар сони 10 мингдан ошди. 

Исроил ўтган йилнинг 7 октябр куни Ғазо секторига оммавий ҳужумлар уюштирилганидан сўнг, рейдлар, қўлга олишлар ва ҳужумлар сони ортиши билан босиб олинган ҳудудлар аҳолисига босимни оширди. 

7 октябрдан бери эгаллаб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда Фаластин ерларини ўзлаштирган исроиллик аскарлар ва исроилликларнинг ҳужумлари натижасида 620 фаластинлик ҳалок бўлди, 5 мингдан ортиқ фаластинлик яраланди.

Мавзуга оид