Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда фуқаро икки нафар ИИБ ходимига пичоқ ва ёғоч бўлаги билан жароҳат етказди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айбланувчи қамоққа олинган.
Наманган вилояти Учқўрғон туманида фуқаро ички ишлар ходимларига жароҳат етказди. Бу ҳақда туман ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 20:50 да «Фарғона» маҳалласида яшовчи фуқаролар мурожаат қилиб, К.Қ. исмли шахс аҳоли тинчлигини бузаётгани ва жанжал қилаётганини билдирган.
Ҳудудга тунги хизматга бириктирилган икки нафар профилактика инспектори ҳодиса жойига етиб бориб, К.Қ. томонидан содир этилаётган безорилик ҳаракатларининг олдини олмоқчи бўлган.
Аммо фуқаро ходимларнинг қонуний талабларини бажармай, уларга фаол қаршилик кўрсатган. Қўлидаги хўжалик пичоғи ҳамда ёғоч бўлаги билан уларни уриб, жароҳат етказган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Айбланувчи қамоққа олинди, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
10:59 / 20.05.2026