Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Африкадан ташқарида илк бор маймунчечакнинг хавфли тури билан касалланиш ҳолати аниқланди
Ушбу янгилик Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Африкада mpox вируси тарқалиши бўйича энг юқори огоҳлантириш даражасини эълон қилганидан бир неча соат ўтиб пайдо бўлди.
Швеция Соғлиқни сақлаш агентлиги Африка қитъасидан ташқарида маймунчечакнинг хавфли вариант билан касалланишга оид биринчи ҳолатни қайд этди, деб хабар беради BBC.
Агентлик маълумотларига кўра, бемор Африкага борганида касалликни юқтириб олган. Ушбу янгилик Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Африкада mpox вируси (маймунчечак) тарқалиши бўйича энг юқори огоҳлантириш даражасини эълон қилганидан бир неча соат ўтиб пайдо бўлди.
Конго Демократик Республикасида юз берган биринчи тўлқин вақтида камида 450 киши ҳалок бўлган ва касаллик ҳамон Африканинг Марказий ҳамда Шарқий ҳудудларида тарқамоқда.
Швеция соғлиқни сақлаш агентлиги раҳбари вазифасини бажарувчи Оливия Вигцеллнинг сўзларига кўра, вирусни юқтириб олган фуқаро Стокголмда тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Унинг айтишича, даволаш Швецияда амалга оширилаётгани касаллик кенг аҳоли орасида тарқалиши хавфи мавжудлигини билдирмайди.
Вируснинг одамдан одамга юқиши яқин алоқада рўй бериши мумкин. Касалликнинг асосий белгилари юқори ҳарорат, тошма, яллиғланган лимфа тугунчалари, мушакларнинг оғриғи ва заифликдир. Одатда, инсон танаси икки-тўрт ҳафта ичида вирус билан курашади, аммо камдан-кам ҳолларда ўлим рўй бериши мумкин.
2022 йилнинг ёзида ЖССТ маймунчечак эпидемиясини «соғлиқни сақлаш учун халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат» деб эълон қилди. Ўша пайтда дунёнинг 75 мамлакати ва ҳудудида 2б вируси вариантини юқтириш ҳолатлари сони 16 мингдан ошди ва инфекцияларнинг аксарияти Европа ва Америкада аниқланган. Фавқулодда ҳолат 2023 йил май ойида бекор қилинган.
2022 йил ноябрь ойида ЖССТ вирус номини ирқчилик ва қораловчи тил туфайли mpox (monkeypox — «маймунчечак»дан) деб ўзгартирди. Глобал фавқулодда вазият касалликнинг олдини олиш учун қонуний мажбурий чораларни талаб қилади.
Айни вақтда мпохънинг бир нечта вариант тарқалмоқда, улар орасида ўтган йилнинг сентябрида аниқланган Clade 1 штамми жиддий ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026