Жаҳон | 08:01 / 15.08.2024
6723
3 дақиқада ўқилади

Украина телеканали Курск вилояти Суджа шаҳридан репортаж суратга олди

ТСН мухбири Россия шаҳридан олинган кадрларни намойиш этди. Аввалроқ Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Украина Суджада рус қўшинларини мағлуб этгани ҳақида хабар берган эди.

Фото: Evgeniy Maloletka/AP Photo/picture alliance

14 август, чоршанба куни ТСН телеканали Курск вилоятининг Суджа шаҳридан лавҳани намойиш этди. Тўғридан тўғри эфир вақтида телеканал мухбири Наталя Нагорная Суми шаҳрида бўлган, бироқ хабарда украиналик ҳарбийлар Россия байроғини олиб ташлаётган бино олдида дубулға кийган журналистнинг тасвири акс этган

“Агентство.Новости” нашри суратга олиш жойини аниқлади: бу Суджадаги Ленин кўчасида жойлашган мактаб-интернат, у шаҳар маъмурияти биносидан унчалик узоқда эмас. Сюжетда, шунингдек, мактабдан 800 метр шимолда жойлашган Карл Либкнехт кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган машина ҳам кўрсатилди, дея таъкидлайди “Агентство”.

Репортажда Нагорнаянинг айтишича, Суджада 100 га яқин тинч аҳоли қолмоқда, улар “Россия ҳаво бомбалари туфайли ертўлаларда яшашга мажбур”. У Суджага озиқ-овқат, сув ва гигиена воситаларини етказиб бериш ҳақида гапирди. Мухбирнинг сўзларига кўра, одамлар Украина томонидан етказилган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдиришган, чунки ўзларини “ташлаб кетилгандек ҳис қилишган”. “Уларда алданиб қолган деган фикр бор эди, Путин Курск вилоятидаги вазият шундай эканлигини ҳали билмайди”, деди Наталя Нагорная. 

Украина бош қўмондони Россия қўшинлари Суджада мағлубиятга учраганини эълон қилди

Украина Қуролли кучлари (УҚК) бош қўмондони Александр Сирский 14 август куни Украина қуролли кучлари Суджада рус қўшинларини мағлуб этганини маълум қилди. Унга кўра, бир кун ичида Курск вилоятида Украина кучлари 100 дан ортиқ россиялик ҳарбийни асирга олган. 

Ўз навбатида, Чеченистоннинг “Ахмат” махсус кучлари қўмондони Апти Алаудиновнинг таъкидлашича, Украина қўшинлари Суджа устидан назорат ўрнатмаган, чунки унинг таъкидлашича, у ерда “фаол тўқнашувлар” давом этмоқда.

Украина Қуролли кучларининг Курск областидаги ҳужуми 
 
Украина Қуролли кучлари 6 август куни Россиянинг Курск областига ҳужум бошлади. Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Олександр Сирский 12 август куни Украина армияси қарийб 1000 квадрат километр Россия ҳудудини назорат қилаётганини айтди. Жанглар Коренев ва Суджа районлари ҳамда Беловский районида давом этмоқда.

Мавзуга оид