Туркия ғарбида минглаб одамлар ўрмон ёнғинлари сабаб эвакуация қилинди
Измир шимолидаги Каршияка туманида олов 30 та бинога зарар етказган, шунингдек, 10 қаватли турар жой биноси ёниб кетган.
Туркия ғарбидаги Измир шаҳрида фавқулодда хизматларнинг минглаб ходимлари иккинчи сутка шаҳарнинг турар жойларига етиб келган ўрмон ёнғинларини ўчиришга уринмоқда.
Туркия ички ишлар вазири Али Ерликаянинг маълум қилишича, маҳаллий ҳукумат жабрланган ҳудудлардан 900 га яқин одамни эвакуация қилган. Измирда ёнғинни ўчиришга 2965 киши ва 600 га яқин техника жалб этилган.
Измир шимолидаги Каршияка туманида олов 30 та бинога зарар етказган. Бундан ташқари, 10 қаватли турар жой биноси ёниб кетган — ўт ўчирувчилар зудлик билан у ерда яшовчи одамларни эвакуация қилиб, алангани ўчирган. Измирнинг бошқа ҳудудлари ҳам бир нечта уй ёниб кетгани айтилмоқда.
Ерликаяга кўра, Измир яқинидаги Маниса шаҳри ёнғин аҳоли пунктларига тарқалиши хавфи сабаб 1440 киши эвакуация қилинган.
Измир яқинидаги ёнғин сабаби — пикник учун ёқилган гулхан
Туркия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари Иброҳим Юмакли TRT Haber телеканалига берган интервьюсида Измир яқинидаги ўрмон ёнғини «уч киши пикник учун гулхан ёққани» оқибатида келиб чиққан. Унинг сўзларига кўра, полиция айбдорларни қидириш билан шуғулланмоқда. «Вилоятда беқарор ва кучли шамол эсмоқда. Худога шукрки, ёнғинлар оқибатида ҳали ҳеч бир инсон қурбон бўлмади. Албатта, ҳайвонлар ҳақида айтмаяпман — мен уларга чин дилдан ачинаман», — дейди Юмакли.
Ёз бошидан бери Туркияда бир неча бор аномал жазирама кузатилди. TRT маълумотларига кўра, 16 август куни ўрмон ёнғинлари камида олтита шаҳар ва вилоятда, жумладан, Чаноққалъа, Маниса ва Болу шаҳарларида юзага келган.
Мавзуга оид
20:33 / 12.10.2024
Туркия Россиядан пўлат экспортини чеклашга қарор қилди
23:36 / 11.10.2024
Ўрмон ёнғинлари Перу экотизими ва ёввойи табиатини яксон қилмоқда
11:13 / 11.10.2024
Туркия “Марказий Осиё” атамасини “Туркистон”га ўзгартиради
14:50 / 10.10.2024