Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд ва Тошкент ўртасида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади
“Ўзтемирйўлйўловчи” Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилишини эълон қилди.
26—30 август кунлари Самарқандда “Шарқ тароналари XIII халқаро мусиқа фестивали” ўтказилиши ва Мустақиллик байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 25 августдан 3 сентябргача 775/776-сонли Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилди.
Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
- 775-сонли Самарқанд—Тошкент йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26;
- 776-сонли Тошкент—Самарқанд йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.
Чипталарни темирйўл чиптахоналаридан ташқари электрон тарзда eticket.railway.uz орқали харид қилиш мумкин.
Мавзуга оид
09:00
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026