Жамият | 17:00 / 21.08.2024
8525
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Фан ва технологиялар университети: замонавий таълим ва янги имкониятлар

2022-йил июль ойида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган № 331658 лицензияси асосида ташкил этилган Фан ва технологиялар университети абитуриентлар орасида ўз ўрнига эга бўлиб, юксак эътирофларга сазовор бўлмоқда. Университетнинг асосий вазифаларидан бири - малакали профессор-ўқитувчилардан халқаро дастурлар асосидаги таълим нафақат сифатли, балки ҳамёнбоп бўлиши мумкинлигини исботлаш.

Таълим имкониятлари

Фан ва технологиялар университети ўз фаолиятини 2022-йилда бошлаганига қарамай, ҳозирда университетда 5000 га яқин талаба таҳсил олмоқда, уларга 100 га яқин малакали профессор-ўқитувчилар сифатли таълим бериб келмоқда. 

Бугунги кунда университетда 18 та бакалавриат йўналишлари ва 6 та магистратура мутахассисликлари мавжуд. Катта эҳтимол билан бу ерда ҳар бир абитуриент ўз қизиқишлари ва келажакдаги мақсадларига мос келадиган йўналишни топиши мумкин.

Талабаликка қабул қилиниш учун абитуриентлар ички онлайн ёки офлайн имтиҳондан ўтишлари керак бўлади. Шу билан бирга, давлат имтиҳонларида иштирок этиб, 50 дан баланд балл олган абитуриентлар имтиҳонсиз қабул қилинади. Университет абитуриентлар учун яна бошқа бир қанча имтиёз ва чегирмалар тақдим этиб, қулайликлар яратмоқда:

- атиги 7,9 млн сўмдан бошланувчи қулай контракт нархлари;

- чет тилини билиш бўйича малака сертификатига эга бўлганларга контракт нархидан 30%гача чегирма берилади;

- талаба бўлган эр-хотин ва яқин қариндошлар учун ҳар бирига контракт нархидан 10% чегирма берилади;

- контракт тўловини 100% амалга оширган тақдирда 10% чегирма берилади;

- талабалар учун грант ўринлари мавжуд, стипендия берилади;

- халқаро университетлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган;

- ариза ва имтиҳонларни онлайн, ёки Telegram орқали топширишлари мумкин.

Муваффақият сари йўл

Университет ёш бўлишига қарамай, ҳозирдан юқори марраларни эгаллаб, юксак эътирофларга сазовор бўлмоқда. Университет тарихидаги энг ёрқин лаҳзалардан бири - унинг терма жамоаси иштирок этган “Заковат” интеллектуал ўйинларида эришилган ғалаба бўлди. 2023 йил декабрь ойида университет талабалари 135 та ОТМ жамоалари, шу жумладан 1080 нафар талаба иштирок этган интеллектуал олимпиаданинг республика босқичида 1-ўринни қўлга киритиб, 2 млрд сўм миқдоридаги Президент совғаси билан тақдирланди. Бу, албатта, университетда талабаларга берилаётган таълим сифатини ёрқин намоён қилади.

Таълим олиш учун шароитлар

Университет Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги замонавий бинода жойлашган. Ўқув хоналари кенг, шинам ва энг янги техника билан жиҳозланган бўлиб, талабалар билим олишлари учун барча шароитлар яратилган. Университет ҳудудида электрон кутубхона ва 100 дан ортиқ компьютерга эга коворкинг зонаси ҳам фаолият юритади. Шу билан бирга, бутун университет бўйлаб бепул Wi-Fi ҳам талабаларга интернетда фойдали контент топишга ва билимларини оширишга ёрдам беради.

Халқаро ҳамкорликлар

Университет халқаро алоқаларни фаол ривожлантириб, АҚШ, Хитой, Беларус, Қатар ва бошқа мамлакатлар университетлари билан талабалар ва ўқитувчилар учун алмашинув ва стажировка дастурлари бўйича музокаралар олиб бормоқда. 

Шу билан бирга, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ушбу университетлар билан қуйидаги тадбирларни биргаликда ташкил этиш кўзда тутилган:

- PhD, DSc дастурлари бўйича тайёрлов курсларини ҳамкорликда ташкил этиш;

- профессор-ўқитувчилар ва талабаларни ҳамкор университетларда ўтказиладиган семинар ва конференцияларда иштирок этишга жалб қилиш;

- турли илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун қўшма илмий лабораториялар ташкил этиш;

- халқаро таълим, илмий лойиҳа ва дастурларда ҳамкорликда иштирок этиш;

- тадқиқот лойиҳалари, конференциялар, семинарларни биргаликда ўтказиш;

- қўшма монографиялар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, тўпламлар, илмий ишлар ҳамда бошқа ўқув материалларини нашр этиш.

Талабалик ҳаёти

Университетда ўқишдан ташқари тўгараклар, спорт секциялари ташкил этилган бўлиб, у ерда талабалар ўз иқтидори ва қизиқишларини ривожлантириши мумкин. Коворкинг зонаси эса қўшма лойиҳалар ва стартаплар устида ишлаш учун талабаларга ажойиб шароитлар яратади. Университетда, шунингдек, мунтазам равишда ўз соҳасининг етакчи мутахассислари билан учрашувлар ташкил этилиб, бу талабаларга сўнгги тенденциялардан хабардор бўлиш ва фойдали профессионал алоқаларни ўрнатиш имконини беради.

Фан ва технологиялар университети - ҳар бир талаба ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши, сифатли таълим олиши ва муваффақиятли касбга тайёрланиши мумкин бўлган маскандир. 

Маълумот учун: +99878-888-38-88

Манзил: Тошкент шаҳри, Ал Хоразмий даҳаси, Дийдор кўчаси 71. 

Мўлжал: собиқ Roison биноси.

Wеbsite | Instagram | Telegram | Facebook | YouTube

Реклама