Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги энг бой нефт компанияси зарарга кириб, молиявий кўрсаткичларини махфийлаштирди
Ўнлаб йиллар давомида ўз эгалари номини яшириб келаётган «Сургутнефтгаз» мамлакат энергия соҳасидаги энг сирли компаниялигича қолмоқда.
Россияда нефть қазиб олиш ҳажми бўйича тўртинчи ўринда турадиган «Сургутнефтгаз» молиявий кўрсаткичларнинг катта қисмини эълон қилмасликка қарор қилди.
Компания томонидан 5 август куни эълон қилинган ҳужжатлардан кўриш мумкинки, «Сургутнефтгаз» Россия стандартлари бўйича биринчи ярим йиллик ҳисоботдаги 62 та банднинг фақат 10 тасини тўлдирган, қолганлари эса бўш ташлаб кетилган.
Хусусан, «Сургутнефтегаз» даромадлари, савдолар таннархи, тижорат ва маъмурий харажатлар, шунингдек, «шуъба корхоналар»дан олинган даромадларни очиқламаган. Компаниянинг узоқ ва қисқа муддатли заёмлари, активлар ҳажми, нақд пул захираси ва ҳатто устав капитали ҳам «махфий» грифи остида беркитилган.
«Сургутнефтгаз» ўз фаолиятига оид фақат даромадларини эълон қилган: ярим йил ичида компаниянинг соф даромади олти баробарга тушиб кетган — 139,9 миллиард рублгача. Ҳисоботлардан келиб чиқадики, компания иккинчи чоракда 129,9 миллиард рубл зарар кўрган, аммо тақдим этилган рақамлардан бунга қандай омиллар таъсир кўрсатганини англаб бўлмайди.
Россиядаги ҳар ўн баррелдан биттасини қазиб оладиган ва ўнлаб йиллар давомида ўз эгалари номини яшириб келаётган «Сургутнефтгаз» мамлакат энергия соҳасидаги энг сирли компаниялигича қолмоқда. Катта қарзларсиз ва харидларга инвестиция киритмасдан, «Сургутнефтгаз» йиллар давомида ўз ҳисобларида чет эл валютасини тўплаган ва уруш бошланишидан олдин 50 миллиард доллар захирага эга эди — бу айрим давлатларнинг олтин-валюта захираларига тенг (масалан, ЖАРники 53 миллиард доллар, Кувайтники 46,2 миллиард доллар).
«Интерфакс» ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йил бошидан бери ушбу «пул ёстиқчаси» 1,54 триллион рублга ошган ва 2024 йил биринчи чорак якунида 5,83 триллион рублни ташкил этган.
Мавзуга оид
19:35 / 25.03.2025
Трамп маъмуриятидагилар махфий ҳарбий маълумотлар сизиб кетишига йўл қўйиб берди
20:07 / 16.12.2024
WSJ: Илон Маск ўз компанияси АҚШ ҳарбийлари ва разведка топшириғи билан космосга нималар жўнатаётганини билмайди
00:31 / 14.11.2024
АҚШ разведкаси ходими қўлга олинди. У Исроилнинг Эронга ҳужумига оид махфий маълумотларни сиздиришда гумонланмоқда
19:26 / 24.10.2024