WSJ: Илон Маск ўз компанияси АҚШ ҳарбийлари ва разведка топшириғи билан космосга нималар жўнатаётганини билмайди
Илон Маск SpaceX’нинг бевосита ҳукумат буюртмалари билан ишловчи 400 нафардан ортиқ ходимидан фарқли ўлароқ, алоҳида сақлаш режимига эга махфий маълумотлардан фойдаланиш ваколатига эга эмаслиги маълум қилинди.
Илон Маск ўз компанияси АҚШ ҳарбийлари ва разведкаси топшириғига кўра космосга нималар юбораётганини билмайди, деб ёзмоқда The Wall Street Journal. Компания ўз таъсисчиси маълумотларнинг бу қисмидан хабардор бўлиши шарт эмас деб ҳисоблайди.
Газетанинг қайд этишича, Илон Маскда мутлақо махфий маълумотлардан фойдаланишга рухсат бор. Аммо унда SpaceX’нинг бевосита ҳукумат буюртмалари билан ишловчи 400 нафардан ортиқ ходимидан фарқли ўлароқ, алоҳида сақлаш режимига эга махфий маълумотлардан фойдаланиш ваколати йўқ.
Бу — махфий ахборот манбаларига тегишли ёки улардан олинган маълумотлар, разведка идораларининг ишлаш усуллари ва улар томонидан қўлланадиган таҳлилий жараёнлар ҳақидаги маълумотлардир. Бу турдаги ҳужжатлар билан фақат махсус қўриқланадиган объектларда ишлаш мумкин. Шунингдек, ушбу маълумотлар алоҳида тартибда тақдим этилади ва номзод қўшимча равишда текширувдан ўтади.
WSJ’нинг ўз манбаларига таяниб ёзишича, SpaceX юристлари Маск мунтазам равишда чет эл фуқаролари, жумладан, бошқа давлатлар ҳукуматлари билан мулоқотда бўлиб келгани, шунингдек, наркотик моддалар истеъмол қилиши туфайли бу турдаги махфий маълумотлардан хабардор бўлиши шарт эмас деб топган. Газетага кўра, Маск айнан шу муаммолар сабаб махфий маълумотлар билан ишлаш бўйича ҳозирги рухсат даражасини олишга жуда кўп вақт сарфлаган.
Газетанинг қайд этишича, назарий жиҳатдан Доналд Трамп миллиардерни «Ҳукумат самарадорлиги департаменти» раҳбари этиб тайинлагандан кейин Илон Маск кўпроқ давлат сирлари билан танишиш имкониятини қўлга киритади. SpaceX ҳозирда Маск мутлақо махфий маълумотлар билан танишиши мумкин бўлган қўриқланувчи объектларни қидирмоқда.
Мавзуга оид
22:55 / 11.12.2024
Илон Маск 400 миллиард доллардан ортиқ бойликка эга дунёдаги биринчи одамга айланди
17:25 / 03.12.2024
Суд Tesla компаниясига Илон Маскка 56 млрд доллар тўлашни тақиқлади
21:33 / 24.11.2024
Илон Маск ўз рекордини янгилаб, яна тарихдаги энг бадавлат инсонга айланди
17:20 / 20.11.2024