Жаҳон | 20:24 / 26.08.2024
2113
2 дақиқада ўқилади

Apple янги iPhone тақдимотини 10 сентябрда ўтказади — Bloomberg

Таҳлилчилар iPhone 16 серияси кескин ўзгаришларга эга бўлиши ва iPhone’лар учун дастурий таъминот янгиланишини кутмоқда. У сунъий интеллект функциясини ўз ичига олади.

Фото: Bloomberg

Apple жорий йилги ўз маҳсулотлари намойишига бағишланган тадбирни 10 сентябрда ўтказишни режалаштирмоқда. Унинг доирасида янги iPhone моделлари серияси, соатлар ва AirPods тақдим этилади, деб хабар беради Bloomberg.

Аниқ сана ҳозирча эълон қилинмаган бўлса-да, компания айнан 10 сентябр куни тақдимот ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Шундан сўнг телефонлар 20 сентябрдан бошлаб сотувга чиқади — бу Apple’нинг охирги йиллардаги сиёсатига мос келади.

Таҳлилчилар iPhone 16 серияси кескин ўзгаришларга эга бўлиши ва iPhone’лар учун дастурий таъминот янгиланишини кутмоқда. У сунъий интеллект функциясини ўз ичига олади.

Янги савдолар Apple даромадининг ортиши ва сунъий интеллект ёрдамида фойдаланувчиларни жалб этиши фонида юз бермоқда. Бироқ учинчи чоракда компаниянинг Хитойдаги савдолари кутилганидек бўлмади. Visible Alpha маълумотларига кўра, Apple’нинг учинчи чоракда Хитойдаги савдолари 6,5 фоизга тушиб кетган.

Apple компанияси июн ойида ўтказилган ҳар йиллик анжуманида сунъий интеллект соҳасидаги узоқ кутилган стратегиясини тақдим этганди. Apple Intelligence номини олган янги технология бир қатор дастурларни, жумладан, Siri’ни, ChatGPT чат-ботини ўзида ўзида бирлаштиради.

Август бошларида Apple iPhone 16 серияли смартфонларини оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйгани тўғрисида хабар берилганди. Apple 90 миллион янги телефон чиқариши кутилмоқда. Шу билан бирга Samsung Display ва LG Display корпорацияни 120 миллион панел билан таъминлайди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда