IBM компанияси Хитойдаги минглаб ходимларини ишдан бўшатади
Ўтган дам олиш кунлари IBM лабораторияларида фаолият юритувчи хитойлик мутахассислар компаниянинг ички тармоғидан узиб қўйилган.

Фото: Getty Images
АҚШнинг International Business Machines (IBM) компанияси Хитойда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ихтироларига оид фаолиятини якунлаб, мингдан ортиқ ходимларини ишдан бўшатмоқда, деб хабар беради SCMP.
Қайд этилишича, компания China Development Lab ва China Systems Lab лабораторияларини ёпади, шунингдек, Пекин, Шанхай ва Далян каби йирик шаҳарлардаги ходимларини ишдан бўшатади.
Jiemian нашри маълумотларига кўра, ўтган дам олиш кунлари IBM лабораторияларида фаолият юритувчи хитойлик мутахассислар компаниянинг ички тармоғидан узиб қўйилган. Ишчилар қисқартирилиши ҳақида эса бугун, 26 август куни ўтказилган йиғилишда маълум қилинган.
«IBM мижозлар манфаати учун фаолиятини мослаштиради ва бу ўзгаришлар унинг Хитой ҳудудидаги мижозларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди», — дейилади хабарда.
IBM — Хитойдаги иш ўринларини қисқартираётган трансмиллий технологик гигантлардан бири. Хитой—Америка рақобати кескинлашгани боис глобал компаниялар материкдаги ўз фаолиятини ўзгартиришга мажбур бўлмоқда.
Жорий йилда Швециянинг телекоммуникация қурилмаларини ишлаб чиқарувчи Ericson ҳамда дунёга машҳур Tesla компаниялари, бундан ташқари, Amazon ва Intel ҳам Хитойдаги иш ўринларини қисқартирган эди.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Мавзуга оид

21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади

17:04 / 03.04.2025