Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Волгограддаги колония ходимларини гаровга олишда ўзбекистонликлар иштирок этмагани маълум бўлди
Гаровга олишда иштирок этганларнинг шахси улар йўқ қилинганидан кейин маълум бўлгани, улар орасида ўзбекистонликлар йўқлиги таъкидланмоқда.
Россиянинг Волгоград областидаги 19-сон ахлоқ тузатиш колониясида ходимлар ва маҳбусларни гаровга олганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ. Бу ҳақда Россия кучишлатар идораларига яқин бўлган Baza телеграм-канали хабар берди.
«Рамзидин Тошев ва Темур Хусинов Волгоград областидаги 19-сон аҳлоқ тузатиш колониясида ходимлар ва маҳбусларни гаровга олишда иштирок этмаган. Улар рўйхатга нотўғри киритилган. Гаровга олишда иштирок этганларнинг шахси улар йўқ қилинганидан кейин маълум бўлди», деб ёзди Baza.
Аввалроқ, ушбу қонунбузарликда 4 нафар маҳбус иштирок этгани, уларнинг икки нафари (Рамзидин Тошев ва Темур Хусинов) ўзбекистонлик, қолган икки нафари (Наврўзи Рустамжон ва Назиржон Тошев) тожикистонлик экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Baza хабарига кўра, ҳужумда Наврўзи Рустамжон ва Назиржон Тошевдан ташқари Шобдулкаримхон Каримов ва Шоҳижахон Сайфиев ҳам қатнашган. Улар ҳам Тожикистон фуқароси экани таъкидланмоқда.
19-сонли ахлоқ тузатиш муассасасида тўрт нафар маҳбус 23 август куни колония ходимларини гаровга олганди. Федерал жазони ижро этиш хизмати қамоқхонада жами саккиз киши гаровга олингани ҳақида маълумот берди. Маҳбуслар ходимлардан тўрт нафарини тиғ билан жароҳатлаган, шундан уч нафари воқеа жойида ҳалок бўлган. Кейинчалик Росгвардиянинг махсус бўлинмаси колонияни штурм қилиб, одамларни гаровга олган тўрт маҳбусни ҳам йўқ қилди. Қамоқхонадаги ҳодиса оқибатида жами саккиз киши ҳалок бўлгани, штурм давомида фақат бир киши озод этилгани маълум қилинди.
Мавзуга оид
11:34 / 10.01.2026
Волгоград вилоятида дрон ҳужумидан сўнг нефт базаси ёнмоқда
19:08 / 19.12.2025
Россияда уч нафар ўзбекистонлик маҳкум теракт уюштиришга тайёргарлик кўрганликда айбланди
09:13 / 07.11.2025
Волгоград НҚЗ иши тўхтади: дронлар CDU ва гидрокрекинг қурилмасини шикастлади
10:10 / 01.10.2025