Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда уч нафар ўзбекистонлик маҳкум теракт уюштиришга тайёргарлик кўрганликда айбланди
Таъкидланишича, гумондорлар «муассаса ходимларини гаровга олиб, колония биноларига ўт қўймоқчи» бўлган.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси «содир этмоқчи бўлган терактнинг» олди олинганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
ФХХ маълумотларига кўра, гумондорлар Россия ва бир қатор мамлакатларда тақиқланган «Ислом давлати» (ИД, ИШИД) террорчилик ташкилоти тарафдорлари бўлиб, учаласи ҳам оғир жиноятлар содир этгани учун жазо муддатини ўтамоқда. Улардан бири қотиллик, иккинчиси гиёҳванд моддалар савдоси, учинчиси қасддан баданга оғир шикаст етказганлик учун қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Таъкидланишича, гумондорлар «муассаса ходимларини гаровга олиб, колония биноларига ўт қўймоқчи» бўлган. Улар батафсил ҳаракат режасини ишлаб чиққани, аммо уни амалга оширишга улгурмагани айтилмоқда. Тинтув чоғида улардан террорчилик ташкилоти байроғи тасвири туширилган мато бўлаклари ва тиғ топилган.
Терактга суиқасд моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026