Путин: «Россия Украина билан Истанбул битими асосида музокаралар ўтказишга тайёр»
Россия президентининг таъкидлашича, ушбу келишувлар аввалига Украина томонини ҳам қаноатлантирган, бироқ мамлакат ҳукумати Ғарб кўрсатмаси сабаб лойиҳадан воз кечишга қарор қилган.
Владимир Путин Россия 2022 йилда Истанбулда эришилган келишувлар асосида Украина билан музокаралар ўтказишга рози эканини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ушбу келишувлар аввалига Украина томонини ҳам қаноатлантирган, бироқ мамлакат ҳукумати Ғарб кўрсатмаси сабаб лойиҳадан воз кечишга қарор қилган.
«Биз улар билан музокаралар ўтказишга тайёрмизми? Биз бундан ҳеч қачон бош тортмаганмиз. Аммо қандайдир вақтинчалик талаблар эмас, балки Истанбулда келишилган ҳужжатлар асосида музокара ўтказилиши керак», — дейди Россия президенти Владивостокда ўтказилган Шарқий иқтисодий форум ялпи мажлисида.
Путиннинг сўзларига кўра, 2022 йил март ойида ташкил этилган Истанбулдаги музокараларда Россия ва Украина делегациялари «тинчлик битимининг деярли барча параметрларини» келишиб олишга муваффақ бўлган.
«Ҳа, ҳали баъзи нарсалар қайта бойитилиши керак эди, лекин умуман олганда унда виза турибди, бу ахир ҳужжат-ку. Кейин Жонсон келди (Борис Жонсон у вақтда Буюк Британия бош вазири эди), Британия ҳукумати буни тасдиқлайди, ва украинларга охирига қадар жанг қилиш бўйича кўрсатма берди. Бугун Россиянинг стратегик мағлубиятига эришиш мақсадида шу нарсалар содир бўлмоқда», — дея қўшимча қилади Путин.
Истанбул келишувлари Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш ва ядровий қурол яратишдан бош тортишини ўз ичига олади. Ўз навбатида, Киев «НАТОнинг бешинчи моддасига ўхшаш» халқаро хавфсизлик кафолатларини олишни мақсад қилганди. Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги музокаралар 2022 йилнинг май ойида тўхтаб қолган.
Мавзуга оид
21:00 / 12.10.2024
Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонлик устидан Россияда суд бошланди
19:32 / 12.10.2024
«Украина Ғарб сиёсатида энди биринчи эмас» — ОАВ
10:10 / 12.10.2024
Бербок: Путин Украина масаласини Шолц билан муҳокама қилишдан бош тортди
00:49 / 12.10.2024