Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда узоқ йиллар КВН бошловчиси бўлган Александр Масляков вафот этди
У қарийб 60 йил давомида ҳазил ва сатира тимсолига айланган КВН дастурини олиб борган эди.
Россия телевидениесида узоқ йиллар давомида КВН (Қувноқлар ва зукколар телешоуси) бошловчиси бўлган Александр Масляков 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда дастур канали хабар берди.
«У КВН ҳаракатининг барча иштирокчилари ва миллионлаб томошабинлар учун афсона бўлиб қолади. 1964 йилдан бери у Россияда ва хорижда ҳазил ва сатира тимсолига айланган КВН дастурини олиб борган эди», дейилади хабарда.
Масляков 1964 йилдан бери КВН доимий бошловчиси бўлган. Бундан ташқари, 1970-1980 йилларда Масляков «Алло, мы ищем таланты», «А ну-ка, девушки», «А ну-ка, парни» ва бошқа кўплаб теледастурларни олиб борган. 2018 ва 2024 йилларда Масляков президентлик сайловида Владимир Путиннинг ишончли вакили бўлган.
2022 йил феврал ойида Масляков коронавирус билан касалланиб, КВН мавсумининг дастлабки кўрсатувларини ўтказиб юборди. Кейинчалик у яна бир неча бор бошловчилик қилди, аммо барибир дастурни тарк этди. 2024 йил апрел ойида Масляковнинг ўпкасида ковиднинг асорати сифатида операция қилиб бўлмайдиган ўсма пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Сўнгра у КВН дастурини бутунлай тарк этди.
Мавзуга оид
10:03 / 11.07.2026
Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди
09:19 / 11.07.2026
Россия Азов-Дон канали орқали кемалар ҳаракатини чеклади
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
11:50 / 10.07.2026