Жамият | 13:43 / 10.09.2024
14925
3 дақиқада ўқилади

Тошкентда 2 нафар адвокат ва юрист қўлга олинди

Адвокатлардан бири 20 минг доллар билан, бошқа бир адвокат ва юрист эса 75 минг доллар билан ушланди.

Тошкент шаҳрида 2 нафар адвокат ва юристнинг ноқонуний қилмишлари фош этилди. Бу ҳақда ДХХ хабар бермоқда.

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати М.М. Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят ишида айбланувчи сифатида жалб қилинган шахсга нисбатан суд тизимидаги танишлари орқали оқлов ҳукми чиқариб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Аммо, у сўралган пул маблағидан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. 

Ҳозирда адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Бошқа ҳолатда эса Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати Ш.У. ва қурилиш соҳасида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамият юристи Т.Н. ўзаро келишган ҳолда, 2021 йилда Жиноят кодексининг 131- ва 135-моддалари билан судланиб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган ва ҳозирда жазо муддатини ўтаётган шахснинг айбловидан 135-моддани олиб ташлаш орқали, унга нисбатан тайинланган жазони суд тизимида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали бошқа енгилроқ жазо турига алмаштириб бериш эвазига 75 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

Жорий йилнинг март ойида улар сўралган пул маблағини олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан Ш.У. ва Т.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди. 

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди томонидан Ш.У. ва Т.Н.нинг ҳар бирига нисбатан 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда 136 млн. сўм жарима жазоси тайинланди.

Адвокат Ш.У. муқаддам суд тизимида судя лавозимида ишлаган. МЧЖ юристи Т.Н. эса 2009 йилда Жиноят кодексининг 210-моддаси билан, 2016 йилда эса ЖКнинг 122-моддаси билан судланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда