Германиядаги йирик компаниялардан бирининг 15 мингга яқин ходими ишсиз қолиши мумкин
DB Schenker логистика компанияси Дания фирмасига сотилиши мумкинлиги сабаб кўплаб ишчилар Германиянинг турли шаҳарларида митингларга чиқди.

Фото: Bild
Германиядаги DB Schenker логистик компаниясининг 15 мингга яқин ходими ўз иш ўрнидан хавотирда, шу боисдан кўплаб ишчилар Германиянинг турли шаҳарларида митингларга чиқди, деб хабар беради Bild.
«Жаноб Шолц [канцлер] ва жаноб Линднер [молия вазири] иш ўринларимизни ҳимоя қилинглар. Биз муваффақиятли компаниямиз ва ходимларимиз фантастик ишларни амалга оширади. Энди Германиядаги яна бир йирик компания йўқ бўлиб кетиш хавфи остида», — дейди Мюнхендаги Schenker корхонасининг Ишчи кенгаши раиси Марио Леманн.
Deutsche Bahn’нинг шуъба компанияси бўлган Schenker’нинг айланма маблағлари қарийб 20 миллиард еврони ташкил этади, шу билан бирга DB компаниясининг 33 миллиард еврога яқин қарздорлиги мавжуд ва у ҳозирда катта миқдордаги маблағларга муҳтож.
Schenker’ни сотиб олишга иккита номзод бор — Даниянинг DSV компанияси ва CVC тўғридан тўғри инвестициялар фонди. Иккала номзод ҳам компания учун 14 миллиард еврога яқин пул таклиф этмоқда.
Ver.di касаба уюшмаларининг маълум қилишича, логистика компанияси Даниянинг DSV фирмасига сотилгудек бўлса, иш ўринлари оммавий қисқаради — бутун Германия бўйлаб 5,3 минг нафар ходим ишсиз қолиши мумкин.
«Агар Schenker DSV’га сотилса, у бирлаштириб юборилади ва мустақил компания сифатида мавжуд бўлмай қолади», — дейди тендер иштирокчиларидан бири.
Вазиятдан хабардор манбаларга кўра, DSV ростдан ҳам иш ўринларини қисқартиришни режа қилган, аммо минглаб ходимларни эмас, балки 900 нафардан 1200 нафаргача ходимни бўшатиши мумкин.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Испания кубоги. "Барселона" 116-дақиқада "Реал"га гол уриб, мусобақа ғолиби бўлди
Спорт | 03:45
-
Камаядиган божсиз лимит, сотиладиган заводлар ва Лавровнинг нолиши — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:15 / 26.04.2025
-
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди
Ўзбекистон | 21:57 / 26.04.2025
-
Дафн маросими ва уруш
Жаҳон | 21:30 / 26.04.2025
Мавзуга оид

12:02 / 24.02.2025
Трамп Германиядаги сайловларнинг дастлабки натижаларига муносабат билдирди

10:38 / 24.02.2025
Германияда парламент сайловлари. Консервативлар биринчи ўринни эгаллади

10:01 / 24.02.2025
Мерц Германияда ҳукуматни тезроқ шакллантиришга чақирди

09:10 / 24.02.2025