Эйнштейннинг Рузвелтга ёзган хати кимошди савдосида қарийб 4 млн долларга сотилди
Мактубда олим Америка раҳбариятини фашистлар Германияси ядровий тадқиқотлар бошлагани ҳақида огоҳлантирган.

Физик олим Алберт Эйнштейннинг АҚШ президенти Франклин Рузвелтга йўллаган мактуби Christie’s кимошди савдосида 3,992 миллион долларга сотилди.
Ҳамкасби Лео Силард билан биргаликда Эйнштейн Қўшма Штатларнинг 32-президентига Германия томонидан “ўта кучли бомбалар” яратилиши хавфи ҳақида хабар берган. Ҳозир ҳужжатнинг асл нусхаси Ню-Йоркдаги президент кутубхонасида сақланмоқда. Сотилган лот хатнинг иккинчи, қисқароқ версияси бўлиб, унда олимларнинг ядровий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш бўйича тавсиялари йўқ.
Бунга қадар Эйнштейннинг мактубига Microsoft ҳамтаъсисчиси Пол Аллен эгалик қилиб келган. У хатни 2002 йилда ношир ва сиёсатчи Малколм Форбсдан 2,1 миллион долларга сотиб олганди. Ўша пайтда бу XX асрнинг энг қимматли тарихий ҳужжати эди.
Эйнштейннинг масса ва энергия эквиваленти формуласи ёзилган яна бир машҳур мактуби 2021 йил май ойида 1,2 миллион долларга сотилганди. Ярим йил ўтгач Париждаги Christie’s кимошди савдосида физикнинг нисбийлик назарияси бўйича қўлёзмаси 11 миллион еврога сотиб олинди.
Аввалроқ АҚШда чордоқдан топилган портрет 1,4 млн долларга сотилгани хабар қилинганди. XVII асрга тегишли экани айтилаётган ушбу картина нидерландиялик машҳур рассом Рембрандт томонидан чизилган бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Наманганда автомобилларни ижарага берувчи гуруҳларнинг 90 фоиз аъзоси ўқувчилар” — вилоят ЙҲХБ бошлиғи
Ўзбекистон | 15:59
-
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55
-
Трампнинг янги режаси, Путиннинг сулҳи, Киевнинг талаблари — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 15:38
-
“Сув уруши” эҳтимоли: Ҳиндистон Покистонни сувсиз қолдириш билан таҳдид қилмоқда
Жаҳон | 15:34
Мавзуга оид

14:55 / 28.03.2025
100 млн долларлик қадимий тангалар коллекцияси аукционга қўйилади

10:05 / 20.03.2025
Буюк Британияда идеал даражада думалоқ тухум аукционда сотилди

13:49 / 18.10.2018
Айрим давлат активлари кимошди савдосига қўйилди

00:16 / 09.08.2018