Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италиялик ижодкорнинг кўринмас ҳайкали 18 минг долларга сотилди
Харидор нафақат ўзига хос санъат асарини, балки унинг ҳақиқийлигини исботловчи сертификатни ҳам қабул қилиб олган.
Италиялик санъат устаси Салваторе Гараунинг lo Sono («Мен борман») номли кўринмас ҳайкали 18 минг долларга сотилди, деб хабар беради Independent.
«Номоддий санъат асари» дея таърифланган ижод намунаси Art-Rite кимошди савдоси орқали сотилган.
Харидор нафақат ўзига хос санъат асарини, балки унинг ҳақиқийлигини исботловчи сертификатни ҳам қабул қилиб олган. Шунингдек, унга ҳайкални иккига икки метрли бўш майдонга жойлаштириш бўйича тавсия берилган.
Ҳайкал тўлиқ кўринмас бўлишига қарамай, Гарау унинг концепциясини физик ва фалсавий ғоялар орқали тушунтирган. Унинг сўзларига кўра, вакуум ҳам мутлақ «ҳеч нарса» эмас: Гейзенбергнинг ноаниқлик принципига биноан, бўшлиқ энергияга тўла бўлиб, у заррачаларга — ҳаттоки инсонларга ҳам айланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ноябрда деворга скотч билан ёпиштирилган банан Ню-Йоркдаги Sotheby’s кимошди савдосида 6,2 миллион долларга сотилганди.
Мавзуга оид
13:29
Олимпиада-1936 рамзи туширилган футболка онлайн-дўконда “тугаб қолди”
19:39 / 11.02.2026
Сингапур Олимпиада ғолиблиги учун тўловлар миқдори бўйича етакчилик қилмоқда
22:11 / 09.02.2026
Сицилиядаги шаҳар кўчки туфайли жар ёқасига келиб қолди
08:36 / 07.02.2026