Ўзбекистон | 17:00 / 13.09.2024
23189
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Янги Chery автомобилларининг тақдимоти: янги нархлар эълон қилинди

12 сентябр куни Тошкентда Ўзбекистонда Chery брендининг расмий ишлаб чиқарувчиси ва дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилган Chery автомобил брендининг узоқ кутилган 2024 йил янгилиги: янги Tiggo 8 Pro Мах, Tiggо 7 Pro ва Arrizo 6 Prо тақдимоти бўлиб ўтди. Автомобиллар истеъмолчиларнинг барча замонавий талаблари ва хоҳиш-истакларини ҳисобга олган ҳолда яратилган бўлиб, ўзига хос услуб, қулайлик ва юқори технологияларнинг мукаммал уйғунлигини таклиф қилади.

Фото: Chery

Янги Tiggo 8 Pro Мах – қудрати ва ҳашаматини ўзида мужассам этган технологик етти ўринли СУВ. Автомобил қуввати 245 от кучига эга икки литрли спорт турбинали двигател, тўлиқ юритмали тизим ва қулайликнинг замонавий технологиялари (чармдан ишланган салон, атмосферали ёритгич, манзарали люк, автомобил салонидаги ҳавони тозалаш ва унинг сифатини мониторинг қилиш тизими ва бошқалар), шунингдек, хавфсизлик тизимлари (мослашувчан круиз назорати, йўл чизиғида ушлаб туриш тизими, доира бўйлаб кўриш камераси, кўр зоналарни мониторинг қилиш тизими ва бошқалар) билан жиҳозланган. Энди хавфсизликнинг комплекс тизими ҳайдовчи учун ҳатто тизза хавфсизлик ёстиғини ҳам ўз ичига олади.

Ўзбекистон автомобил бозорида янги автовобил янгиланган салон ва навигация, овозли ёрдамчи ва проецион дисплейга эга ўзбек тилидаги янги борт интерфейси билан тақдим этилганлиги боис, мазкур автомобилдан фойдаланишни янада қулай ва ёқимли қилди.

Sony'нинг 9 та динамикли премиум аудио тизими ҳақиқий қўшиқ шина вандалари учун энди қудратли субвуфер билан жиҳозланган.

Олд йўловчи ўриндиғи турли дастурларга эга уқалаш функциялари ва оёқлар ушлаб туришини ўзгартириш имкониятига эга бўлиши узоқ муддатли саёҳатлар учун мукаммал ечим ҳисобланади.

Ушбу оилавий автомобил учинчи қатор йўловчиларининг қулайликларини ҳисобга олади: энди улар ўзларининг вентиляция тизимларини алоҳида пулт ёрдамида бошқариш имкониятига эга.

Янгиланган ёритиш техникаси, янги 19 дюймли дисклар ва нур сочадиган ёрқин Chery эмблемаси ўзининг жозибали дизайни билан барча автоҳаваскорларнинг эътиборини тортади.

Chery Tiggo 7 ўзининг кенг салони ва юқори даражадаги жиҳозланиши билан Ўзбекистонда машҳурликни қозониб, Chery русумининг энг севимли автомобилларидан бирига ва бизнинг бозоримизда энг кўп сотиладиган оилавий кроссоверлардан бирига айланди.

Янги Tiggo 7 Prо шаҳар бўйлаб ва шаҳар ташқарисига бўладиган оилавий сафарлар учун ажойиб ҳамроҳ бўлади. У ўз ўтмишдошини ҳақиқий бестселлерга айлантирган сифатларни такомиллаштирди – жозибали дизайн ва қулай кенг салон. 2024 йилда Tiggo 7 Prо автомобилнинг олд ва орқа қисмларининг янгиланган дизайни, янги ёритиш техникаси ва радиатор панжараси туфайли янада ёрқин кўринишга эга бўлди.

Chery муҳандислари автомобил интеръерини янгилашга катта куч сарфладилар. Эндиликда қурилмалар панели ва мултимедиа тизими экранлари 12,3 дюймли бўлган иккита экранга эга замонавий планшетга бирлаштирилди, элементлари эса фойдаланувчиларга қулайлик яратиш учун ўзбек тилига таржима қилинди. Энди ҳайдовчи ўриндиғи хотира функцияси билан жиҳозланган бўлиб, у ўриндиқ ва орқа томон кўриниш ойналари созламаларини эслаб қолиш имконини беради – атиги бир маротаба тугмани босиш билан автомобил сизга мослашади. Бундан ташқари, Chery автомобиллари эгалари учун ҳар бир саёҳатни янада қулай қиладиган атмосферали ёритгич, манзарали люк, доира бўйлаб 360 даражали камера ва икки ҳудудли иқлим-назорат каби одатий функциялар мавжуд бўлиб қолмоқда.

Arrizo 6 Pro седани аллақачон кўплаб жўшқин саёҳат мухлисларининг эътиборини тортди ва бизнинг бозоримизда энг машҳур автомобиллардан бирига айланди.

2024 йилнинг янги авлоди автомобил олд қисмининг янги тажовузкор дизайни туфайли спортча хусусиятини таъкидлашмоқда. Эслатиб ўтамиз, Arrizo 6 Pro 150 от кучига эга қудратли турбо двигател билан жиҳозланган ва барча замонавий қулайлик ва хавфсизлик функцияларини таклиф қилади.

Chery'нинг янги моделлари замонавий автомобилларда қулайлик, хавфсизлик ва инновацияларни қадрлайдиганлар учун мукаммал танлов ҳисобланади. Уларнинг ҳар бирида – флагманли Tiggo 8 Pro Maх, ёрқин Tiggo 7 Pro ёки спортча шаҳар седани Аrrizо 6 Prо бўладими – ҳар ким ўзига керакли нарсани топади. Саёҳатни севувчи оилалар кенглик ва қулайликни алоҳида баҳолашадилар, жўшқин ҳаётга интилувчи фаол шаҳарликлар эса ушбу моделлардан бетакрор йўлдошни топадилар.

Тақдимот фақат шуни тасдиқламоқда: Черй илғор технологияларни жорий этиш ва мижозларнинг қулайлиги биринчи ўринда турадиган автомобилларни яратиш орқали олдинга дадил бормоқда.

Янги Chery автомобиллари нархлари

Ўзбекистонда хусусий инвестициялар ҳисобига қурилган биринчи автомобил заводи – ADM Jizzakh заводида йиғилаётган Ўзбекистондаги Chery автомобилларининг тавсифлари, мавжуд комплектациялари билан cheryauto.uz сайтида танишиш мумкин.

Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:

Доимий алоқа телефони: +998 71 276 55 55

Website: https://cheryauto.uz

Instagram: https://www.instagram.com/cheryuzbekistan/

Telegram: https://t.me/cheryuzbekistan

Telegram-bot: https://t.me/cheryuzbekistanbot

Facebook: https://www.facebook.com/CheryUzbekista

YouTube: https://www.youtube.com/@cheryuzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид