Жаҳон | 22:44 / 13.09.2024
3178
2 дақиқада ўқилади

Европа давлатлари дам олиш кунлари кузатиладиган тошқинларга тайёргарлик кўрмоқда

Маҳаллий метеостанциялар томонидан 13 сентябр куни эълон қилинган маълумотларга кўра, Чехияда юз берадиган кучли ёғингарчилик оқибатида Полша, Германия, Австрия ва Словакияда табиий офатлар кузатилиши мумкин.

Фото: AFP

Марказий Европа давлатларининг бир қисми жорий дам олиш кунлари юз бериши кутилаётган сув тошқинларига тайёргарлик кўришни бошлади.

Маҳаллий метеостанциялар томонидан 13 сентябр куни эълон қилинган маълумотларга кўра, Чехияда юз берадиган кучли ёғингарчилик оқибатида Полша, Германия, Австрия ва Словакияда табиий офатлар кузатилиши мумкин. Хусусан, 72 соат ичида Полша-Чехия чегарасининг тоғли ҳудудларига 400 миллиметргача ёмғир ёғади.

Полша расмийлари мамлакатнинг жанубий ҳудудларида ноқулай об-ҳаво кузатилишининг энг юқори даражасини аллақачон эълон қилган. Вроцлав шаҳри мэри ҳолат бўйича фавқулодда қўмитани чақирди. 1997 йилда Одер дарёси қирғоғидан тошиб, Вроцлав ҳудудининг учдан бир қисмини сув остида қолдирган эди. «Жумадан якшанба кунигача сув тошқинларининг реал хавфи мавжуд», — дейилади мамлакат метеорология хизмати хабарида.

Чехияда синоптиклар шарқий Моравия вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилиб, шамол тезлиги соатига 100 километргача етишидан огоҳлантирди. У ерда жойлашган шаҳарлар тошқинга қарши тўсиқларини ўрнатиб, юзага келадиган офатга қарши қум солинган қопларни тайёрлаб қўймоқда.

Чехия атроф-муҳит вазири Пётр Хладик юзага келаётган вазиятни мамлакатда сув тошқинлари инсон ҳуқуқлари бузилишига ва миллиардлаб евро зарарга олиб келган 1997-2002 йиллардаги ҳолатга қиёслади. 2002 йилдаги каби Чехияда кузатилган ноқулаб об-ҳаво Германиянинг чегара ҳудудларига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

Шунингдек, Чехия билан чегарадош Австрия ва Словакияда дам олиш кунларига мўлжалланган тадбирлар бекор қилинган, ҳарбий хизматчиларни фавқулодда хизматлар ходимларига ёрдам беришга йўналтириш бўйича тайёргарлик кўрилмоқда.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид