Ўзбекистон | 10:32 / 15.09.2024
47114
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда янги ҳафта бошида айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди.

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» 16–18 сентябр кунлари қандай об-ҳаво кутилаётгани ҳақида маълум қилди

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9–14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 16 сентябрда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 17–18 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 16 сентябрда баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16 сентябрда +12...+17 даража, 17–18 сентябрда +10...+15 даража, кундузи +27...+32 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 16 сентябрда кечки томон баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 17 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида кечаси ва эрталаб бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 18 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 16 сентябрда баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 16 сентябрда кечаси +12...+17 даража, кундузи +27...+32 даража, 17–18 сентябрда кечаси +10...+15 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 16 сентябрда Қашқадарё вилоятининг айрим жойларида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 16 сентябрда баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +27...+32 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи 16 сентябрда +27...+32 даража, 17–18 сентябрда +25...+30 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, 16–17 сентябрда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, 17 сентябрда баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. 18 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 16 сентябрда баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16–17 сентябрда +9...+14 даража, 18 сентябрда +6...+11 даража, кундузи 16 ва 18 сентябрда +18...+23 даража, 17 сентябрда +12...+17 даража бўлади.

Мавзуга оид