Киевнинг РФга зарбалари: АҚШ сиёсат ўзгариши ҳақида ҳеч қандай баёнот бермаяпти
Қўшма Штатлар Киевга Россия ҳудудига Ғарб қуроллари билан зарбалар йўллашга рухсат бериш бўйича сиёсати ўзгариши ҳақида эълон қилмаяпти.
Вашингтон 13 сентябр куни АҚШ президенти Жо Байден ва Британия бош вазири Кир Стармер ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг Киевнинг Россия ҳудудига Ғарб қуроллари билан зарбалар бериши бўйича сиёсатидаги ўзгаришларни эълон қилишга тайёр эмас. Бу ҳақда 16 сентябр, душанба куни журналистлар учун ўтказилган брифингда Америка ташқи сиёсат идораси матбуот хизмати раҳбари Мэттю Миллер маълум қилди.
«Бугунги кунда сиёсатимиздаги ўзгаришлар ҳақида ҳеч қандай хабарим йўқ», - дея таъкидлади у. «Биз украиналик ҳамкорларимиз билан бу урушда ғалаба қозонишлари учун уларни қўллаб-қувватлашнинг энг яхши йўлларини муҳокама қилишда давом этамиз», деди Миллер ва гап техник воситалар ҳамда разведка маълумотлари билан таъминлаш ҳақида кетаётганини қўшимча қилди.
«Биз украиналиклар билан доимо уларга нима кераклигини ва уларни қандай қилиб қўллаб-қувватлашимиз мумкинлигини муҳокама қиламиз», - дея қўшимча қилди матбуот хизмати раҳбари. У давлат котиби Энтони Блинкеннинг сўзларига ишора қилди, у Қўшма Штатлар «стратегик маъно»га эга бўлган тарзда «бу сиёсатни керак бўлганда мослаштириш ва тузатишга» тайёрлигини бир неча бор таъкидлади. Бироқ, Миллер зарба бериш бўйича сиёсат келажакда ҳам ўзгартирилиши мумкинми деган саволга жавоб бермади. «Бугун менда бу борада ҳеч қандай эълон йўқ», деди у.
Байден Стармер билан учрашди
Байден 13 сентябр куни Вашингтонда Стармер билан учрашди. Икки давлат етакчилари Украинани «қатъий» қўллаб-қувватлашларини яна бир бор тасдиқладилар. Учрашувдан сўнг Киевга Ғарб қуроллари билан Россия ҳудудидаги нишонларга зарба йўллаш бўйича рухсат эълон қилинмади.
Украина қуролли кучларининг Россия ҳудудига ҳужумлари учун Ғарбнинг юқори аниқликдаги узоқ масофали қуролларидан фойдаланиш НАТО давлатларининг Украинадаги урушда бевосита иштирок этишини англатади, деди Владимир Путин «Россия 1» телеканалига берган интервюсида. Унинг сўзларига кўра, Киев бундай зарбаларни ўзи амалга ошира олмайди, чунки бунинг учун унга сунъий йўлдошлардан олинган маълумотлар керак бўлади, у эса Украинада йўқ. Бундан ташқари, Путин «фақат НАТО ҳарбий хизматчилари ушбу ракета тизимларига парвоз вазифаларини белгилаши мумкин», дея қўшимча қилди.
Блинкеннинг Киевга ташрифи
Украина президенти Володимир Зеленский билан Киевда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг Америка дипломатияси раҳбари Энтони Блинкен музокаралар моҳиятини Байденга, Британия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари эса Британия бош вазирига етказишга ваъда берди.
Украина қуролли кучлари Қримга зарба бериш учун ATACMS ва Storm Shadow ракеталаридан фойдаланган.
Мавзуга оид
00:36
Москва аэропортида Россия таълим вазирининг собиқ ўринбосари қўлга олинди
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024