Ўзбекистон | 19:00 / 18.09.2024
1677
7 дақиқада ўқилади

Huawei компанияси ICTWEEK UZBEKISTAN 2024 доирасида "ICT Talent Summit" таълим сессиясини ўтказди

18 сентябр куни давлат сектори, халқаро ташкилотлар, Ўзбекистон олий ўқув юртлари вакиллари, Huawei компанияси ва АКТ йўналишлари талабалари "ICT Talent Summit" таълим саммитида иштирок этиб, интеллектуал келажакни ривожлантириш учун рақамли истеъдодлар трансформациясини муҳокама қилдилар. Тадбир 2024 йил 17-20 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтаётган ICTWEEK UZBEKISTAN 2024 АКТ ҳафталиги доирасида бўлиб ўтди.

2024 йил 18 сентябрь Huawei компанияси рақамли кўникмаларни ривожлантиришнинг асосий масалаларини муҳокама қилиш ва АКТ соҳасидаги ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш ҳамда таълим соҳасини ўзгартиришга қаратилган технологияларни муҳокама қилиш учун Huawei “Huawei ICT Talent Summit” таълим сессиясини ўтказди. Саммит Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва IT-таълим ассоциацияси кўмагида ўтказилди ва давлат сектори, олий таълим муассасалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда АКТ соҳаси талабаларини бирлаштирди.Тадбир спикерлари сифатида рақамли технологиялар вазирлиги, ЮНEСКОнинг таълимда ахборот технологиялари институти (ЮНEСКО ТАТИ), Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) ва Huawei компанияси вакиллари иштирок этишди.

Саммит Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва IT-таълим ассоциацияси кўмагида ўтказилди ва давлат сектори, олий таълим муассасалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда АКТ соҳаси талабаларини бирлаштирди.

Рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари Рустам Каримжонов саммитни тантанали нутқи билан очиб берди ва Ўзбекистонда IT таълимини ривожлантириш соҳасидаги ютуқлар ва илғор технологияларни ўрганиш, АКТ соҳасида муваффақиятли карьера қуриш учун рақамли ва тил кўникмаларини ошириш мақсадида ёшлар учун яратилган шароитлар билан ўртоқлашди. "АКТ истеъдодларини ривожлантириш рақамли иқтисодиётни шакллантиришнинг асосий вазифасидир. Давлат, хусусий сектор, халқаро ташкилотларнинг очиқ  ва ўзаро ҳамкорлиги бўлажак мутахассисларнинг рақамли муҳитга интеграциялашувини жадаллаштиришга ёрдам беради. Huawei каби етакчи АКТ компанияларининг таълим сертификатига эга курсларида ўқиш имкониятларини яратиш бўйича катта ҳамкорлик ишлари амалга оширилди. Ва биз рақамли истеъдодларни имкониятлардан фойдаланишга ва технологиянинг интеллектуал дунёсига чуқурроқ назар солишга таклиф қиламиз", деди Рустам Каримжонов.

Вазир ўринбосари ёшларни амалий кўникмаларни эгаллашда қўллаб-қувватлаш ва илғор технологияларни ўрганишда эришган ютуқлари учун сертификатлар олиш бўйича давлат дастурини эълон қилди. Олиш учун тавсия этилган билим ва сертификатлар реестрига Huawei ICT Academy курслари ҳам киритилган.

Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги ходимлар билан ишлаш бўйича директори Кевин Вейнинг таъкидлашича, бугунги кунда Ўзбекистоннинг 15 та Олий ўқув юрти талабалари Huawei ICT курсларида ўқиш имкониятларига эга: "Сунъий интеллект, Катта Маълумотлар, 5Г каби инновацияларда рақамли кўникмаларга эга бўлган талабалар меҳнат бозорида рақобатбардошлигини оширмоқда ва АКТ соҳасидаги ёрқин карера учун пойдевор яратмоқда. Huawei компаниясининг таълим дастурлари сизга университет талабалари сифатида соҳанинг етакчи мутахассисларидан илғор билимларни осонгина олиш имконини беради", деди Кевин Вей.

Тадбирда ЮНEСКО ТАТИнинг дастур мутахассиси Екатерина Пушкарева иштирок этди. Ўз нутқида у АКТдан инновацион фойдаланишни тарғиб қилиш ва АКТдан фойдаланишга асосланган ечимлар ва амалиётлар орқали "барқарор ривожланиш мақсади 4" га эришишга кўмаклашиш бўйича ташкилот фаолияти ҳақида гапирди. Екатерина Пушкарева ЮНEСКО ТАТИ ва Huawei компаниясининг АКТ истеъдодларини ривожлантириш, Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатларида олий таълим ва касб-ҳунар ва техник таълимга йўналтирилган рақамли кўникмаларни ошириш бўйича ҳамкор ташаббусларининг алоҳида аҳамиятини таъкидлади: "Бу каби ташаббуслар  талабаларнинг ҳам, ўқитувчиларнинг ҳам  АКТ  малакалари ва кўникмалари ривожланишига ҳисса қўшади,  шунингдек, минтақадаги таълим имкониятларидан тенг тарзда фойдаланишга кўмаклашади".

Саммитнинг асосий мавзулари Ўзбекистондаги Huawei ICT Academy фаолиятига, шунингдек, ТАТУ негизида академия инструкторларини сертификатлашнинг муваффақиятли тажрибасига бағишланган бўлиб, бу ҳақда ўқитувчи Азамат Кодиров гапирди. Huawei компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги АКТ стратегияси ва маркетинги бўйича вице-президенти доктор Моҳамед Мадкур ўз нутқида АКТ бизнинг ҳаётимизнинг асосий платформаси эканлигини, шунингдек, минтақавий иқтисодиётни бойитиб, уни янада фаровонлаштиришини таъкидлади. У истеъдодларнинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда рақамли трансформацияни ривожлантиришда ҳал қилувчи ролига урғу берди. Тадбир иштирокчилари олий ўқув юртлари вакиллари бўлганини ҳисобга олиб, таълим жараёнларини қуриш ва таълим соҳасини рақамлаштиришда рақамли технологияларнинг ўрни муҳокама учун алоҳида мавзу бўлди. Решат Болтаев, Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги АКТ ечимлари бўйича маслаҳатчиси Huawei ечимларининг таълим соҳасидаги рақамлаштириш ва инновацияларга қаратилган асосий жиҳатлари билан ўртоқлашди, шунингдек, АКТ ечимлари таълим жараёнининг имкониятларини қай тарзда кенгайтириши, таълим муассасаларига кадрлар тайёрлаш жараёнида янада инновацион ва самарали бўлишига имкон бериши ҳақида айтиб ўтди.

 

 

Саммит якунида маҳаллий университет талабалари орасидан ICT Academy Амбассадор тайинланди, улар академияларнинг маҳаллий фаолиятини тарғиб қиладилар ва ўз курсдошларининг рақамли билимларини кенгайтиришга ёрдам берадилар. Шунингдек, " ICT Competition 2024-2025" АКТ мусобақаларига рўйхатдан ўтиш жараёни бошланди, улар ЮНEСКО ТАТИ билан ҳамкорликда Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйлаб ўтказилади. Иштирок этиш учун Huawei ICT Academy, Ўзбекистоннинг барча Олий ўқув юртлари ва АКТ йўналишларига эга таълим муассасалари талабалари таклиф этилади. Тўққизинчи АКТ мусобақалари ўз истеъдодларини жаҳон саҳнасида намойиш этиш учун нуфузли платформа яратади. 

Huawei компанияси Ўзбекистонда 25 йил давомида фаолият юритиб, АКТ инфратузилмасини мустаҳкамлаш бўйича давлат томонидан муҳим лойиҳаларда иштирок этиб, таълим, атроф-муҳит ва маҳаллий ҳамжамиятларни қўллаб-қувватлашда корпоратив ижтимоий масъулиятни амалга оширмоқда. Август ойида Huawei компанияси Тошкентда Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақасидан 150 нафар талабани жалб қилган ҳолда Seeds for The Future 2024 минтақавий таълим лойиҳасини ўтказди. Компания ҳар йили ICTWEEK UZBEKISTAN доирасида иштирок этиб, илғор технологияларни намойиш этади ва рақамли ривожланиш тажрибасини алмашади.